Навоийда Президент Мурожаатномаси кенг муҳокама қилинмоқда

    Кеча O`zLiDeP Навоий вилоят ҳудудий партия ташкилоти сиёсий таълим маркази ташаббуси билан Президентимизнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасидан келиб чиқиб партия олдида турган долзарб вазифалармавзусида ўқув-семинар ташкил этилди.


Унда Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлардаги  O’zLiDeP депутатлик гуруҳлари аъзолари, вилоят ҳудудий партия ташкилоти, шаҳар-туман бўлимлари аппарат ходимлари, бошланғич партия ташкилотлари раислари қатнашди.


Ўқув-семинарида сўзга чиққанлар томонидан Президент Мурожаатномаси юртимиз тараққиёти янги босқичга ўтганлигини ифода этувчи муҳим тарихий жараён эканлиги таъкидланди. Шунинглдек, барча йўналишларда, хусусан партия фаолияти юзасидан ҳам рақам ортидан  югуриш эмас, балки  натижа учун ҳаракат қилиш муҳим вазифа эканлиги айтилди. Семинар давомида 2018 йилда давлат ва жамият қурилиши тизимини такомиллаштиришнинг устувор вазифалари хусусида бир қатор корхоналарда фаолият юритаётган партия депутатлари маърузалари тингланди.


Тадбир якунида шу каби ўқув семинарларини партиянинг барча туман ва шаҳар бўлимларида ҳамда йирик бошланғич партия ташкилотларида ўтказишга келишиб олинди.


Озод МУСТАФОЕВ.



 
Телеграмда "Навоий Ҳаёти" гуруҳига қўшилинг ва Навоий шаҳридаги сўнгги янгиликлар ва воқеаларни кузатиб боринг

 


Понравилась статья? Жми лайк или расскажи своим друзьям!

Комментарии