Навоийда прокуратура органлари ходимлари рағбатлантирилди

8-январь – Ўзбекистон Республикаси прокуратура органлари ходимлари куни” муносабати билан Навоий вилоят прокуратурасида  тантанали маросим бўлиб ўтди.

Тадбирда вилоят ҳокими К.Турсунов иштирок этиб, соҳа вакилларини қутлар экан, юртимизда олиб борилаётган кенг кўламли янгиланишлар жараёнида ҳуқуқ-тартибот идоралари вакиллари ўрни ошаётганлигини таъкидлади. Шундан сўнг, бир гуруҳ прокуратура органлари вакилларига вилоят ҳокимининг фахрий ёрлиқлари топширилди. 

Йиғилишда сўзга чиққанлар мамлакатимизда қонун устуворлигини таъминлаш, бунда прокуратура органларининг масъулиятини ошириш, мазкур тизимда амалга оширилаётган ислоҳотлар хусусида фикр билдирди.

2016 йилдан бошлаб, Президентимиз ташаббуси билан юртимизда прокуратура органлари ходимлари кунини нишонлаш алоҳида белгилаб олингани соҳада кенг кўламли ўзгаришларни олиб келди. Бунинг самарасида ҳалол, виждонли бўлиш, ватанпарварлик ҳисси билан яшаш органлар ходимлари фаолиятида бош мезонга айланди. 


Озод МУСТАФОЕВ.

 
Телеграмда "Навоий Ҳаёти" гуруҳига қўшилинг ва Навоий шаҳридаги сўнгги янгиликлар ва воқеаларни кузатиб боринг

Понравилась статья? Жми лайк или расскажи своим друзьям!

Комментарии