Навоийда солиқчилар томонидан амалий семинарлар ўтказилмоқда

24-26 январь кунлари Кармана, Томди,  Учқудуқ,  Конимех,  Нурота туманлари ҳамда Зарафшон шаҳар давлат солиқ инспекциялари томонидан Ўзбекистон Республикаси солиқ ва бюджет сиёсатининг 2018 йилги асосий йўналишлари мазмун-моҳиятига бағишланган кўргазмали семинар ва матбуот анжуманлари ташкил этилди.
Cеминар йиғилишларида солиқ қонунчилигига киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларни вилоятимиз аҳолиси ва тадбиркорлик субъектларига етказишга алоҳида эътибор қаратилди. Жумладан, солиқ соҳасида жорий этилган “солиқ мониторинги”, “солиқ таътили” ва “инсофли солиқ тўловчи” каби янги атамалар хусусида тушунчалар берилди.
Солиқ қонунчилигига оид янгиликларни ўзида жамлаган кўргазмали стендлар, тарқатма материаллар, видеороликлар тадбир иштирокчилари учун янада кенг маълумот олиш имкониятини яратди.
Тадбирлар давомида намунали солиқ тўловчилар ва фаол тадбиркорлар вилоят солиқ бошқармасининг фахрий ёрлиқлари билан тақдирланди.

 Телеграмда "Навоий Ҳаёти" гуруҳига қўшилинг ва Навоий шаҳридаги сўнгги янгиликлар ва воқеаларни кузатиб боринг

Понравилась статья? Жми лайк или расскажи своим друзьям!

Комментарии