Хатирчида янги паррандачилик фабрикаси ишга тушди

Хатирчи туманида “Муҳаммад Али қувончи” масъулияти чекланган жамиятига қарашли паррандачилик фабрикаси ўз фаолиятини бошлади.
Мазкур лойиҳа тадбиркор Д.Эшназаровнинг саъй-ҳаракати билан Халқ банки туман филиалининг кўмагида амалга оширилди. 9 миллиард  сўмга Россия давлатидан замонавий технология  келтирилиб, биринчи босқичда 125 минг бош парранда парваришлаш йўлга қўйилди. Фабрика тўла қувватда иш бошлагач, паррандалар сони 240 мингга етказилиши режалаштирилган. Ҳозирда 50 та янги иш ўрни яратилган фабрикада бир кунда 95 минг дона тухум етиштирилмоқда.
– Мана шундай лойиҳаларнинг иш бошлаётгани туманимизда бандлик масаласини ҳал этиш имконини яратмоқда, – дейди ЎзХДП Хатирчи туман кенгаши раиси З.Қаршиев. – Ҳудудимиз асосан, қишлоқ хўжалигига ихтисослашгани боис паррандачилик, асаларичилик ва қорамолчиликни ривожлантириш ўзининг яхши самарасини беради. Жорий йилда Хатирчи туманида 2806 та иш ўрни яратилиши режалаштирилган. Бунда тадбиркорларимиз томонидан кичик корхоналар, замонавий цехлар барпо этилишига алоҳида аҳамият қаратилади.

Телеграмда "Навоий Ҳаёти" гуруҳига қўшилинг ва Навоий шаҳридаги сўнгги янгиликлар ва воқеаларни кузатиб боринг


Понравилась статья? Жми лайк или расскажи своим друзьям!

Комментарии