“Чашма” зиёратгоҳи рўпарасида кўркам меҳмонхона қуриб битказилди

2017 йилнинг май ойида Нурота туманидаги “Чашма” зиёратгоҳи рўпарасида миллий ҳамда замонавий кўринишдаги 54 ўринли меҳмонхона барпо этиш бошланган эди. Ҳозирда бино қурилиши якунланиб, сўнги пардозлаш юмушлари амалга оширилмоқда.

“Буюк иморат қурилиш” масъулияти чекланган жамияти қурувчилари томонидан бажарилаётган ишларда меҳмонхонанинг ташқи ва ички қисмларини миллий услубда безаш қўқонлик, хоразмлик, жиззахлик ҳамда Қорақалпоғистондан келган усталар томонидан олиб борилаяпти. Бино учун жами 12 гектар майдон ажратилган бўлиб, мазкур ҳудуддаги 150 та хонадон бошқа жойга тўлиқ кўчирилди.

Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 9 октябрдаги “Навоий вилоятининг Нурота туманидаги “Чашма” тарихий-меъморий мажмуасини комплекс реконструкция қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори асосида 2019 йил якунига қадар мажмуанинг кириш қисмида 70 ўринли конференциялар зали ва кутубхона ҳам қурилади.



Телеграмда "Навоий Ҳаёти" гуруҳига қўшилинг ва Навоий шаҳридаги сўнгги янгиликлар ва воқеаларни кузатиб боринг

Понравилась статья? Жми лайк или расскажи своим друзьям!

Комментарии