Кўнгилхушликни мақсад қилган бегона аёл ва эркакнинг тақдири фожеа билан якун топди

Кармана тумани “Дўстлик” маҳалласи 1/20 хонадондан 1 февраль куни аёл ва эркакнинг жасади топилди. Гап шундаки, вақтинча ҳеч ким яшамаётган уйга кирган нотаниш фуқаролар газдан заҳарланишган.

Олинган маълумотларга қараганда, уй эгаси бугунги кунда Россияда яшайди. 31 январь куни кечқурун ҳеч ким яшамайдиган уйга кирган фуқаролар газдан фойдаланиш мақсадида уни ёқиб қўйишади. Сўнгра эса олов ўчиб, хона ичини ис гази эгаллайди ҳамда икковлари ҳам заҳарланади.

Бевақт ўлим топганлар Навбаҳор туманининг Арабсарой қишлоғи ҳудудида истиқомат қилганлиги айтилмоқда.

Таъкидлаш керак, ушбу ҳолат жорий қиш мавсуми давомида Навоий вилотида содир бўлган биринчи воқеа эмас. 2017 йил якунида ҳам Кармана ва Хатирчи туманида ҳам шундай воқеа юз берганди.

Албатта, бу барчани ҳушёрликка чақириб, газдан фойдаланиш қоидаларига тўла риоя қилишни талаб этади.


Телеграмда "Навоий Ҳаёти" гуруҳига қўшилинг ва Навоий шаҳридаги сўнгги янгиликлар ва воқеаларни кузатиб боринг


Понравилась статья? Жми лайк или расскажи своим друзьям!

Другие материалы про Навои

  • Комментарии