Етти нафар навоийшунос олимга “Навоий шаҳрининг фахрий фуқароси” унвони берилди

“Алишер Навоий ижодий меросининг умумбашарият маънавий-маърифий тараққиётидаги ўрни” мавзусида II анъанавий халқаро илмий конференция доирасидаги тадбирлар 6 февраль куни Навоий шаҳридаги “Хурсанд” тўйхонасида ҳам давом этди.

Унда вилоят ҳокимлиги томонидан чет эллик олимлар ҳамда юртимиз навоийшуносларига ўзбекона тўн ва дўппи тақдим этилди. Шунингдек, тадбирда конференциянинг етти нафар иштирокчиси – Рамиз Аскар (Озарбайжон), Иброҳим Худоёр (Эрон), Фикрет Туркмен (Туркия), Абдусалом Абдуқодиров (Тожикистон) ва юртимиз академиклари Бахтиёр Назаров, Тўра Мирзаев, Наим Каримовларга “Навоий шаҳрининг фахрий фуқароси” унвони гувоҳномалари топширилди.


Телеграмда "Навоий Ҳаёти" гуруҳига қўшилинг ва Навоий шаҳридаги сўнгги янгиликлар ва воқеаларни кузатиб боринг!




Понравилась статья? Жми лайк или расскажи своим друзьям!

Комментарии