Навоийда “Диққат пиёда” тадбири ўтказилмоқда

Навоий вилоят ИИБ бошлиғининг топшириғига асосан Навоий шаҳрида бугундан бошлаб 15 кун давомида “Диққат пиёда” тадбири ўтказилади. Тадбирга ўнлаб ходимлар жалб этилган бўлиб, унинг доирасида рейдлар, таълим муассасаларида тарғибот ишлари олиб борилади.

Таъкидлаш керак, ўтган йилнинг 12 ойи давомида Навоий вилоятида жами 195 та автоҳалокат юзага келиб, бунинг оқибатида 64 нафар фуқаро (улар орасида 2 нафар бола ҳам бор) ҳалок бўлган. Жорий йилнинг ўтган даврида ҳам юз берган ЙТҲда ўлим ҳолатлари қайд этилди.

Йўл транспорт ҳодисаларининг аксарияти пиёдалар айби билан содир бўлмоқда. Бу эса барчанинг йўл ҳаракати қоидаларига тўла риоя этишини талаб этади.


Телеграмда "Навоий Ҳаёти" гуруҳига қўшилинг ва Навоий шаҳридаги сўнгги янгиликлар ва воқеаларни кузатиб!


Понравилась статья? Жми лайк или расскажи своим друзьям!

Комментарии