Навоий вилоят Давлат солиқ бошқармасида адабий кеча ўтказилди

Навоий вилоят Давлат солиқ бошқармасида буюк мутафаккир, давлат арбоби Алишер Навоий таваллудининг 577 йиллигига бағишлаб давра суҳбати бўлиб ўтди.

Уни бошқарма бошлиғи ўринбосари З.Синдоров очиб, мавзу ҳақида ўз фикирлари айтди. Шундан сўнг Навоий давлат педагогика институти ўқитувчиси, филология фанлари доктори, профессор, Турон академияси академиги А. Холмуродов сўзга чиқиб, Алишер Навоий ижоди ҳақида гапирди. Ўзбекистон Республикаси Ёзувчилар уюшмаси Навоий вилоят бўлими раиси Б.Садриддинов вилоятимизда жорий йилнинг 6-7 февраль кунлари бўлиб ўтган “Алишер Навоий ижодий меъросининг умумбашариат маънавий-маърифий тараққиётидаги ўрни” мавзусидаги Халқаро илмий конфренция таассуротларини гапирди. Жумладан, нуфузли анжуманда Афғонистон, Туркия, Эрон, Украина каби жаҳоннинг бир қанча давлатларидан навоийшунос олимларининг қатнашганлигини таъкидлади. Навоий вилоят Матбуот ва ахборот бошқармаси бошлиғи Ж.Умирзоқов сўзга чиқиб, Алишер Навоий асарларида ватанпарварлик, дўстлик, маънавият ғоялари кенг ўрин эгаллаганлиги тўғрисида батафсил гапириб ўтди.

Тадбир сўнгида иштирокчилар ўзларини қизиқтиган саволларига жавоблар олишди.




Телеграмда "Навоий Ҳаёти" гуруҳига қўшилинг ва Навоий шаҳридаги сўнгги янгиликлар ва воқеаларни кузатиб!


Понравилась статья? Жми лайк или расскажи своим друзьям!

Другие материалы про Навои

  • Комментарии