Давлат солиқ қўмитаси порталида янги хизматлар жорий этилади

Бугунги кунда Давлат солиқ қўмитасининг my.soliq.uz портали орқали 35 турдаги электрон давлат хизматлари кўрсатилмоқда. Порталда юридик, жисмоний шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар учун солиқ тўловчининг шахсий кабинетлари жорий этилган.

Шахсий кабинет орқали солиқ назорат-касса машиналарни рўйхатдан ўтказиш, ортиқча солиқ тўловларни қайтариш тўғрисида аризаларни, солиқ ҳисоботлар ва декларацияларни давлат электрон кўринишда юбориш, солиқ қарзи мавжуд эмаслиги, солиқ органларида ҳисобга турганлиги (СТИР), Ўзбекистон Республикаси резиденти бўлганлиги тўғрисида ва бошқа маълумотномаларни солиқ органларига ташриф буюрмасдан олиш мумкин. Шунингдек, ҳисобланган, тўланган суммалар, солиқ қарзи, ортиқча тўлов, пенялар ҳамда бюджет ва бюджетдан ташқари мақсадли жамғармалар билан ҳисоб-китоблар тўғрисидаги маълумотларни Давлат солиқ қўмитасининг ахборот ресурсларидан бевосита олиш ва шу каби бошқа имкониятлар яратилганлиги солиқ органи ходими ва солиқ тўловчиларни бевосита муносабатга киришишини, солиқ органларига ортиқча ташриф буюришни камайтиришга олиб келмоқда.

Бугун солиқ тўловчилар ва солиқ хизмати органлари ўртасидаги электрон шаклда амалга оширилмаётган мулоқотларни электрон шаклга ўтказиш юзасидан ишлар амалга оширилмоқда. Бунга кўра:

- Жисмоний шахслар - Ўзбекистон Республикасининг резидентлари, солиқ солиш объекти вужудга келганда давлат солиқ хизмати органига ҳисобга қўйиш тўғрисидаги аризани тақдим этиш;

- Ўзбекистон Республикаси солиқ тўловчиларининг ягона реестрига киритилган юридик ва жисмоний шахслар - Ўзбекистон Республикаси норезидентлари ҳисобга қўйилган жойдаги давлат солиқ хизмати органига ҳисоб маълумотларидаги ҳар қандай ўзгаришлар ҳақида маълум қилиш;

- давлат солиқ хизмати органлари томонидан ўтказилаётган камерал назорат жараёнда солиқ ҳисоботини тўлдиришда хатоликларга йўл қўйилганлиги ёки тақдим этилган солиқ ҳисобот ва давлат солиқ хизмати органлари маълумотлари ўртасида аниқланган зиддиятлар бўйича тегишли тузатишлар киритиш бўйича хабардор қилиш;

- давлат солиқ хизмати органи режали солиқ текшируви ўтказишнинг бошланиши ҳақида текширувни ўтказиш бошланишидан камида ўттиз календарь кун олдин тадбиркорлик субъектини текширув ўтказиш муддатлари ва предметини кўрсатган ҳолда хабардор қилиш;

- ортиқча тўланган солиқ суммасини мазкур солиқ тури бўйича пеня ва жарималарни узиш ҳисобига ҳисобга олинганда, солиқ тўловчига бу ҳақда хабарнома бериш;

- солиқ тўловчи фаолияти юзасидан ўтказилган текшириш натижалари бўйича қўшимча ҳисобланган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар, шунингдек молиявий жарима суммаларини 6 ой мобайнида тенг улушларда бўлиб тўлаш учун билдиришнома юбориш;

- солиқ тўловчига солиқ қарзини узиш бўйича талабнома бериш;

- ундирувни солиқ тўловчининг мол-мулкига қаратиш тўғрисидаги даъво аризаларни юбориш;

- солиқ қарзини дебитор ҳисобидан ундирилиши юзасидан, қарздорнинг дебиторлари шахсий кабинетига электрон билдиришномалар юбориш;

- солиқ тўловчи солиқ текшируви далолатномаси бўйича ўзининг ёзма тушунтиришлари ёки эътирозларини солиқ текшируви тугаган кундан эътиборан ўн иш куни ичида тақдим этишга ҳақлиги, мазкур ҳолда солиқ текшируви материаллари солиқ тўловчининг мансабдор шахслари иштирокида кўриб чиқилиши, давлат солиқ хизмати органи текширув материалларини кўриб чиқиш санаси, вақти ва жойи тўғрисида солиқ тўловчини кўриб чиқишдан камида икки иш кун олдин хабардор қилишни ва бошқа мулоқотларни электрон шаклга ўтказиш ва солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали амалга оширилишини жорий этиш кўзда тутилган.


Телеграмда "Навоий Ҳаёти" гуруҳига қўшилинг ва Навоий шаҳридаги сўнгги янгиликлар ва воқеаларни кузатиб!



Понравилась статья? Жми лайк или расскажи своим друзьям!

Комментарии