Эрон билан ҳамкорликда қўшма корхона

Эронлик тадбиркор Б.Монируллоҳ томонидан Зарафшон шаҳрида лойиҳа қиймати 166 минг АҚШ доллари бўлган ҳар хил ўлчамдаги арматура маҳсулотлари ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш лойиҳаси амалга оширилмоқда. Тадбиркорга НКМК Марказий кон бошқармаси балансидаги бино “ноль” қийматда берилган. Ҳозирда таъмирлаш ишлари амалга оширилмоқда.

Шунингдек, шаҳарда Тошкент шаҳрида тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи Б.Юсупов ва Ғ.Ғаниев томонидан умумий қиймати 63 миллион АҚШ доллари бўлган фармацевтика ва озиқ-овқат саноати учун шиша идишлар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш ишлари ҳам олиб борилмоқда. Улар томонидан “Зарафшон ойна” MЧЖ ташкил этилиб, Зарафшон қурилиш бошқармасига қарашли 39-сонли участкада бир қатор ишлар олиб борилмоқда. Корхона ишга тушса 400 нафар аҳоли иш билан таъминланади.

Эслатиб ўтамиз, президентимизнинг 2017 йил 29 сентябрда қабул қилинган “Навоий вилоятининг Томди, Учқудуқ, Конимех, Нурота туманлари ва Зарафшон шаҳрини комплекс ривожлантириш ҳамда аҳолиси бандлигини таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори асосида мазкур ҳудудларга берилган 10 йиллик солиқ имтиёзлари тадбиркорларни Навоийга чорлаяпти. 


Понравилась статья? Жми лайк или расскажи своим друзьям!

Комментарии