Хитой компанияси навоийлик ёшларга 20 минг АҚШ долларлик китобларни совға қилди

Абдулла Қодирий номидаги Навоий вилоят ахборот-кутубхона марказида бўлиб ўтган тадбирда Хитой халқ республикасининг вилоятимизда фаолият юритаётган “China CAMC Engineering CO., Ltd” (CAMCE) компанияси томонидан ёш китобхонларга 20 минг АҚШ доллари қийматидаги китоблар совға қилинди.

Тадбирда хитойлик меҳмонлар, компания вакиллари, ўқувчи-ёшлар ҳамда кенг жамоатчилик иштирок этишди. Ўзбек, инглиз ҳамда хитой тилларидаги китоблар сони бир нечта мингтани ташкил этади. Адабиётлар вилоятимиз бўйлаб барча туман ва шаҳар таълим масканларига тарқатилиши режалаштирилди. 

Таъкидлаш жоизки, хорижий компания бугунги кунда "Навоийазот" АЖ билан ҳамкорликда Навоий шаҳрида каустик сода ва метанол ишлаб чиқариш устида иш олиб бормоқда. 



Понравилась статья? Жми лайк или расскажи своим друзьям!

Комментарии