НКМК Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси тарғибот тадбири

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЁХББ Навоий кон-металлургия комбинати Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси ва унинг жойлардаги бўлим ходимлари томонидан ёнғинларни олдини олиш борасида кўплаб тарғибот тадбирлари ўтказилиб келинмоқда. Ана шундай тадбирлардан бири Учқудуқ туманидаги Навоий кон-металлургия комбинатига қарашли 3-ГМЗнинг ишчи-хизматчилари билан ўтказилди.
НКМК ЁХБ ходимлари 3-ГМЗда ташкил этилган кўнгилли ёнғиндан сақлаш дуружиначилари билан амалий машғулот, ёнғин ўчириш техникаларининг кўргазмали намойиши ва мажлислар залида йиғилганлар эътиборига республикамизда ва дунёда бўлаётган ёнғинларни акс эттирувчи видео роликлар намойиши ташкил этилди ҳамда ёнғиндан огоҳлантирувчи тарғибот материаллари тарқатилди.
Ўтказилган тарғибот тадбирида ёнғин содир бўлганда нималарга эътибор бериш зарурлиги, уни олдини олиш чоралари ҳақида батафсил тушунтиришлар берилди.

Понравилась статья? Жми лайк или расскажи своим друзьям!

Комментарии