Ёнғин хавфсизлиги кичик посбонлари


Навоий кон-металлургия комбинати Шимолий кон бошқармасига қарашли 12-сонли “Табассум” номли Мактабгача таълим муассасасида Навоий кон-металлургия комбинати Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси ва унинг Учқудуқдаги Ёнғин хавфсизлиги бўлими ходимлари билан ҳамкорликда “Ёнғинни олдини олишни тарғиб қилиш”га йўналтирилган мавзуда тарбияланувчилар иштирокида қизиқарли тарзда учрашув, давра суҳбати ва викторина ташкил этилди. Унда болажонлар саҳна кўринишидаги қизиқарли шеър ва қўшиқлар айтишди ва соҳа ходимлари томонидан савол-жавоблар ташкил этилди.
Тадбир якунида ёнғин хавфсизлиги қоида-талабларидан пухта билимга эга бўлган тарбияланувчилар соҳа ходимлари томонидан совғалар билан тақдирландилар.

Понравилась статья? Жми лайк или расскажи своим друзьям!

Комментарии