Президент Навоийдаги ўзгаришлардан қониқдими?
Президентимиз Шавкат Мирзиёев ўтган йил 28 март куни Навоий вилоятига ташриф буюриб, ҳудуднинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш жараёнлари билан танишган эди. Шунингдек, бир қатор лойиҳаларни кўздан кечириб, уларнинг изчил ижросини таъминлаш зарурлиги борасида мутасаддиларга топшириқлар берганди.

Президент дастлаб, Кармана туманидаги “Karmana golden eggs” масъулияти чекланган жамиятида бўлди. Ўтган йил фаолиятини бошлаган корхонада 50 та иш ўрни яратилган. Мажмуада жўжа уч ой давомида парваришланиб, тухум берадиган товуқ ҳолида сотувга чиқарилади. Бу ерда 2019 йилда инкубация, тухум етиштириш комплексларини ишга тушириш режалаштирилган.
– Паррандачилик бўйича тизим яратилибди, – деди
Президент. – Энди бу ерда тухум етиштириш ва уни экспортга чиқаришни йўлга
қўйиш лозим.
Президент мазкур мажмуа фаолияти билан танишишгандан сўнг, “Навоий” эркин иқтисодий зонасида истиқболдаги режалар тақдимотида бўлди. Унга кўра, 2017-2019 йилларда 32 та лойиҳа амалга оширилиб, 1659 та иш ўрни яратилади. Бунда электротехника, фармацевтика ва тиббий буюмлар, машинасозлик ва автомобилсозлик, қурилиш материаллари, кимё ва нефть кимёси маҳсулотлари ишлаб чиқариш кўзда тутилган.
– Навоий вилоятида иқтисодий лойиҳаларни амалга ошириш учун барча имкониятлар мавжуд, – деди Президент. – Бу имкониятлардан унумли фойдаланиш учун ташаббускор тадбиркорларни топиш керак. Бунинг учун яқин вақтда вилоятда бизнес-форум ташкил қилиш лозим. Унга чет эллик инвесторларни ҳам жалб қилиш мақсадга мувофиқ бўлади. Ана шунда Навоийга энг сара инвесторлар келади.
Шу ернинг ўзида давлат раҳбари Зарафшон шаҳрида шиша маҳсулотлари ишлаб чиқариш, Кармана туманидаги хонадонларда кичик сув ҳавзалари барпо этиб, интенсив усулда балиқ етиштириш, Нурота туманида 10 минг гектар лалми ерда интенсив писта плантациялари ташкил этиш, Хатирчи туманида боғ ва замонавий иссиқхона барпо этиш, мева-сабзавотни қайта ишлаш, Навбаҳор туманида томчилатиб суғориш усулида бодом ва писта плантациялари очиш, қоракўлчилик, тивит жунли эчкиларни кўпайтириш лойиҳалари билан танишди
Ташриф давомида Президент Томди туманида ҳам бўлди. Тумандаги 12-болалар мусиқа ва санъат мактабида Томди, Учқудуқ, Конимех туманлари ва Зарафшон шаҳрини комплекс ривожлантириш чора-тадбирлари ҳақида маълумот берилди.
Хусусан, Учқудуқ туманида жунни қайта ишлаш ва тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш, Конимехда гидропоника усулида иссиқхона қуриш, Зарафшон шаҳрида йилига 4,5 минг тонна арматура ишлаб чиқариш, Конимех туманида туячилик мажмуаси, Томди туманида 4 минг бош қўй боқишга мўлжалланган чорвачилик комплекси барпо этиш
ишлари олиб борилмоқда.
Шавкат Мирзиёев шу ерда Томди, Учқудуқ, Конимех туманлари ва Зарафшон шаҳри жамоатчилиги вакиллари, оқсоқоллар, ёшлар, тадбиркорлар билан мулоқот қилди.
Понравилась статья? Жми лайк или расскажи своим друзьям!
Другие материалы про Навои
Гўшт нархи яна қимматлашадими?
- Новости Навои
Навоийга ўтган йили нечта сайёҳ ташриф буюрди?
- Новости Навои
Хатирчида янги паррандачилик фабрикаси ишга тушди
- Новости Навои
28 январь – Навоий вилояти қайта ташкил этилган кун
- Новости Навои
Шаҳар ҳокими 22 км. йўлни пиёда босиб ўтди
- Новости Навои
Шавкат Мирзиёев Навоий вилоятида.
- Новости Навои
Халқ депутатлари Навоий вилояти Кенгашининг сессияси
- Новости Навои
Олти ойлик якунлари
- Новости Навои
МДҲ кузатувчилар миссияси Ўзбекистонда
- Новости Навои
Навоий вилояти Кенгаши сессиясида
- Новости Навои
2015 йилда Навоийда 6 мингта янги иш ўринлари очилади
- Новости Навои