"Зарб" ёш доирачилар кўрик-танлови

Навоий шаҳар Баркамол авлод марказида "Зарб" ёш доирачилар кўрик-танловининг шаҳар босқичи бўлиб ўтди.
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Навоий вилоят халқ таълими бошқармаси, Навоий шаҳар халқ таълими бўлими томонидан ташкиллаштирилган ушбу кўрик-танлов ўқувчиларни Ватанга, санъатга, гўзалликка бўлган муҳаббатини ошириш, доира санъати бўйича иқтидорли ўқувчи-ёшларни аниқлаш, уларни ижодий қобилиятларини ҳар томонлама ривожлантириш учун кенг имкониятлар яратиш, қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш, бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш орқали юксак маънавий фазилатларини камол топтириш, уларни бой маданий меросимиз, тарихий анъаналримизга, миллий қадриятларга садоқат руҳида тарбиялашга йўналтирилган.
Мактаблар ўртасида ўтказилган "Зарб" ёш доирачилар кўрик танловининг шаҳар босқичида 16-ДИУМ ўқувчилари фахрли 2-ўринни эгаллаб, махсус диплом билан тақдирланишди.
Ш.Ражабова
16-ДИУМ мусиқа фани ўқитувчиси

Понравилась статья? Жми лайк или расскажи своим друзьям!

Комментарии