Ёнғинларни олдини олиш борасидаги тарғибот тадбирлари давом этмоқда


Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЁХББ Навоий кон-металлургия комбинати Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси ва унинг жойлардаги бўлим ходимлари томонидан ёнғинларни олдини олиш борасида кўплаб тарғибот тадбирлари ўтказилиб келинмоқда. Ана шундай тадбирлардан бири Навоий кон-металлургия комбинатига қарашли Нуробод туманидаги 4-Тиббий санитария қисмининг ишчи-ходимлари билан ўтказилди. НКМК ЁХБ ходимлари ТСҚда ташкил этилган кўнгилли ёнғиндан сақлаш дуружиначиларини жалб қилган ҳолда ёнғин ўчириш бўлинмаларининг жанговар шайлигини яна бир бор синовдан ўтказиш мақсадида амалий машқ ва машғулот, ёнғин ўчириш техникаларининг кўргазмали намойиши ва мажлислар залида йиғилганлар эътиборига республикамизда ва дунёда содир бўлаётган ёнғинларни акс эттирувчи видео роликлар намойиши ташкил этилди ҳамда ёнғиндан огоҳлантирувчи тарғибот материаллари тарқатилди.
Ўтказилган тарғибот тадбирида ёнғин содир бўлганда нималарга эътибор бериш зарурлиги, уни олдини олиш чоралари ҳақида батафсил тушунтиришлар берилди.
НКМК ДК ЁХБ

Телеграмда "Навоий Ҳаёти" гуруҳига қўшилинг ва Навоий шаҳридаги сўнгги янгиликлар ва воқеаларни кузатиб!

Понравилась статья? Жми лайк или расскажи своим друзьям!

Комментарии