Ёнғинларни олдини олиш ҳаммамизнинг бурчимиздир

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЁХББ Навоий кон-металлургия комбинати Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси ходимлари томонидан ёнғинларни олдини олиш борасида кўплаб тарғибот тадбирлар ўтказилиб келинмоқда. Ана шундай тадбирлардан бири яқинда Навоий шаҳрида жойлашган Кончилик коллежининг талабалари билан ўтказилди.
Коллеж биносининг ўқув синфида йиғилган талабалар эътиборига Республикамизда ва дунёда содир бўлаётган ёнғинларни акс эттирувчи видео роликлар намойиши ташкил этилди ҳамда ёнғиндан огоҳлантирувчи тарғибот материаллари тарқатилди.
Ўтказилган тарғибот тадбирида ёнғин содир бўлганда нималарга эътибор бериш зарурлиги, уни олдини олиш чоралари ҳақида батафсил тушунтиришлар берилди.

Коллеж талабалари билан бўлиб ўтган учрашув савол-жавобларга бой бўлди.

НКМК Ёнғин хавфсизлиги
бошқармаси муҳандиси
сержант Хайитов М.


Понравилась статья? Жми лайк или расскажи своим друзьям!

Комментарии