101 хизмати ҳабар қилади

Баҳор яқинлашиб келиши билан, юртимизнинг барча ҳудудларидан совуқ кунлар аста секин қоча бошлайди. Совуқ кунларнинг кетиши билан кунларнинг узайиши, бутун Республикамиз бўйлаб баҳор нашидасининг уфқ уриши янги қурилишлар, янги иш майдонларининг очилиши ва бошқа кўплаб баҳорги тадбирларнинг амалга оширилиши қизғин паллада бошланиб кетади. Шу боис ҳам, Навоий кон-металлургия комбинати Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси ва унинг қуйи тизимларида ҳам баҳор ҳисси уйғона бошлаган бир пайтда, жойларда манзарали ва мевали дарахт кўчатлари ва турли хилдаги ранг-баранг гул кўчатлари ўтқазиладиган жой ерлари ағдарилиб, ер унумдорлигини ошириш мақсадида ерларга табиий ўғитлар берилди. Ўзидан ҳис таратиб турган дов-дарахтлар оқланиб, уларга керакли шакллар берилди.
Бошқарма ва унинг қуйи тизимларидаги барча ҳарбийлаштирилган ва касбийлаштирилган ёнғин хавфсизлиги отрядлари тизимларида 21 март “Наврўз” умумхалқ байрами муносабати билан хайрия хашарлари уюшқоқлик билан ўтказилди. Ўтказилаётган ҳайрия хашарлари даврида бошқарма ва унинг қуйи тизимларида барча шахсий таркиб тўлиқ жалб этилган ҳолда фаол қатнашишиб, бошқарманинг Зарафшон, Учқудуқ ва Навоий шаҳар ҳудудларидаги бўлимларида ҳам жами 150 дан ортиқ мевали дарахт ниҳоллари, 350 дан ортиқ турли хилдаги мевали ва манзарали дарахт кўчатлари ва 400 дан ортиқ турли хилдаги ранг-баранг гул кўчатлари ўтқазилди.
Наврўз байрами боболаримиз ва момоларимиздан қолган урф-одатларимизни эслатувчи байрамдир.
Баҳор янгиланиш, яшариш ва уйғониш даври! “Наврўз” умумхалқ байрами республикамизнинг барча гўшаларида анаъна урф тусини олган бир вақтда Навоий кон-металлургия комбинати Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси шахсий таркиби ушбу байрамни кўтаринки руҳда ва юқори савияда қарши олишмоқда.
Маъруфжон Ҳайитов,
НКМК Давлат корхонаси объектларини
ёнғиндан муҳофаза қилувчи
Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси
муҳандиси сержант

Понравилась статья? Жми лайк или расскажи своим друзьям!

Комментарии