Кучлилар ҳамиша ғолиб

Ёнғин хавфсизлиги хизмати ходимларининг доимий равишда билим савиясини ошириш, жисмоний ва жанговар тайёргарлигини талаб даражасида юксалтириш, соғлом турмиш тарзини шакиллантириш, ёнғин ўчириш амалий спортини оммалаштириш мақсадларида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ёнғин хавфсизлиги бош бошқармаси Навоий кон-металлургия комбинати Давлат объектларини ёнғиндан муҳофаза қилувчи Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси томонидан қатор тадбирлар амалга оширилиб келинмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг амалдаги буйруғи талаблари асосида бошқармага бевосита бўйсинувчи Зарафшон, Учқудуқ ва Навоий шаҳридаги ёнғин хавфсизлиги бўлимларининг терма жамоалари ўртасида ёнғин ўчириш амалий спорти бўйича бошқарма биринчилиги ўтказилди. Унда 30га яқин спортчи ходимлар иштирок этди. Мазкур мусобақа Учқудуқ тумани марказида жойлашган Шимолий кон бошқармаси объектларини ёнғиндан муҳофаза қилувчи Ёнғин хавфсизлиги бўлими 6-Ҳарбийлаштирилган ёнғин хавфсизлиги қисмининг спорт майдончасида бўлиб ўтди. Спортчилар мусобақа шартларига кўра яъни, ёнғин ўчирувчилар эстафетаси, ишғол қилиш нарвонидан 4-қаватга кўтарилиш, 100 метрга тўсиқлар оша югуриш ва жанговар ёйилиш турларида беллашдилар.
Ёнғин ўчириш эстафетасида эпчил ҳаракатлари билан белгиланган маррага биринчи бўлиб Зарафшон Ёнғин хавфсизлиги бўлими терма жамоаси етиб келиб, ушбу беллашувда ғолибликни қўлга киритди. Иккинчи ўрин Навоий шаҳри Ёнғин хавфсизлиги бўлими жамоаси фойдасига ҳал бўлди. Учунчи ўринни мезбон Учқудуқ ЁХБ терма жамоаси эгаллашди.
Ишғол қилиш нарвонида ўқув минорасига кўтарилиш турида 1 ва 2-ўринларни Зарафшон ЁХБ терма жамоаси вакиллари ғолиб деб топилган бўлса, 3 ўринни Навоий шаҳар ЁХБ терма жамоаси вакиллари эгалладилар.
Ушбу мусобақанинг 100 метрга тўсиқлар оша югуришда 1-ўринни Навоий шаҳар ЁХБ терма жамоаси банд этган бўлса, 2-ўринни Зарафшон Ёнғин хавфсизлиги бўлими терма жамосаси вакили қўлга киритди. 3-ўринни Учқудуқ ЁХБ терма жамоаси спортчиси эгаллади.
Бўлиб ўтган қизиқарли ва муросасиз кечган баҳсларда сўнги жанговар ёйилиш тури билан якун топди. Унда спортчилар ўзларини жасур ва қўрқмас эканликларини, ҳар қандай вазиятларда тўғри ҳаракатларнишларини намойиш этишди. Унга кўра Учқудуқ ЁХБ терма жамоси 1-ўнинни, Зарафшон ЁХБ терма жамоаси вакиллари 2-ўринни қўлга киритди. Навоий шаҳри ЁХБ жамоасига эса 3-ўрин насиб этди.
Мусобақа якунига кўра ушбу спорт мусобақасининг барча турлари бўйича эгаллаган ўринлари ва натижаларига кўра умумжамоа ҳисобида 1-ўринни Зарафшон ЁХБ терма жамоаси, 2-ўринни Учқудуқ ЁХБ терма жамоаси ва 3-ўринни Навоий шаҳар ЁХБ терма жамоаси эгаллади.
Мусобақанинг энг қизиқ бўлган ишғол қилиш нарвонидан ўқув миноранинг 4 қаватига кўтарилиш турида шахсий натижага кўра 15,04 сония вақт ичида Зарафшон Ёнғин хавфсизлиги бўлими спортчиси сафдор Мухаммад Пармоновга тенг келадиган спортчи топилмади.
Ушбу мусобақада сафдор Мухаммад Пармонов, сафдор Аббос Аслонов, сафдор Ғайрат Ҳамроев, сафдор Ғайрат Ҳотамов, сафдор Жахсилиқ Пулатов, Ҳомид Тўхтапулатовлар мусобақага яхши тайёргарлик кўрганликларини намойиш этиб, юқори кўрсатгичларга эришдилар.
Келгусида ушбу спортчиларимиз жорий йилнинг 17-21 апрель кунлари Республика миқёсидаги Сурхондарё вилояти Термиз шаҳрида ўтказиладиган мусобақага пухта тйёргарлик кўришмоқда.
Мусобақа сўнгида юқори натижаларга эришган жамоалар Навойи кон-металлургия комбинати Давлат корхонаси Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси раҳбарияти томонидан фахрий ёрлиқлар ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланишди. Тадбирда бошқарма бошлиғининг ўринбосари подполковник Алижон Наврўзов спортчиларимизнинг келгусида республика миқёсидаги мусобақаларда совринли ўринларни эгаллашларида муваффақият тилади.
Бекзод Гафуров,
НКМК ШКБ ЁХБ бошлиғининг ўринбосари,
катта лейтенант

Телеграмда "Навоий Ҳаёти" гуруҳига қўшилинг ва Навоий шаҳридаги сўнгги янгиликлар ва воқеаларни кузатиб боринг!


Понравилась статья? Жми лайк или расскажи своим друзьям!

Комментарии