Ҳамкорликда ҳикмат кўп

Шартли равишда ном олган ёнғин ёки фавқулодда ходиса содир бўлган маскан биноси бўйлаб ҳаракатланаётган ёнғин ўчирувчини хаёлан кўз олдингизга келтириб кўринг. Унинг чаққонлик ва уддабуронлик билан иншоот тепасига кўтарилиши ва ёнғин енглигини тортганча илгарилаб келаётганлигининг ўзиёқ сизда ҳайрат назарини уйғотса ажабмас. Даҳшатли олов иссиқлиги-ю, буралиб-буралиб атрофга ёйила бориши, қуюқ қора тутуннинг кўкка ўрлашига ҳам қарамай, ёнғин ўчирувчи ўзини бутунлай унутган ҳолда оловга қарши кураша бошлайди. қандайдир дақиқаларда енгликлардан отилиб чиққан сув ёки кўпикдан ёнғин бартараф этила боради. Ниҳоят олов тиллари сўниб, ёнғин офати бартараф этилади.
Бу бир фарз холос. Аслида ҳам шундай бўлиши ва улкан корхонани култепага айлантириши ёки дахшатли портлашлар содир бўлиш қудратига эга бўлган олов теварак-атрофини қамраб олиши ҳам мумкин-ку! Бунга ёнғин ўчирувчи йўл қўймайди, албатта. Чунки, у ўқув машқ ва машғулотларида чиниққан, касб малакаси ва маҳоратини оширган. Ёнғин содир бўлган жойга келибоқ нима қилиш кераклигини ва оловга қарши қандай тадбирий чоралар кўриш лозимлигини яхши билади.
Навоий кон-металлургия комбинати Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси ва унинг қуйи тизимлари томонидан муҳофазага олинган объектларда ўтказилаётган касб маҳорати ва малакасини ошириш бўйича ёнғин ўчирувчиларнинг фавқулодда вазиятлар билан ҳамкорликдаги ўқув тактик машқ ва машғулотларидир. Бу сафар Навоий шаҳар Бирлашган энерго хизмати корхонаси ҳудудига яқин майдонда махсус ўқув тактик машқи бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Республикаси ФВВгининг масъул ходимлари, вилоят ФВБ раҳбарияти ҳамда Кармана туман ҳокими, Тез тиббий ёрдам ходимлари, Навоий вилоят ва НКМК ЁХБларининг жанговар экипажлари ҳамда Бирлашган энерго хизмати объекти рахбарияти ва ушбу объектда тузилган кўнгилли ёнғиндан сақлаш хизмати дружиначилари иштирок этишди. Унда Навоий азот ОАЖдан чиққан Кучли тасир этувчи захарли модда ташувчи автомобилига юкланган салкам 1 тонна ҳажмдаги цистернанинг шартли равишда ёрилиши ва ҳавога тарқалиши натижасида содир бўлган фавқулоддаги ходисанинг олдини олиш мақсадида, ҳамкорликдаги хизматларнинг ҳаракатлари синовдан ўтказилди. Тактик ўқув машқига жалб этилган барча куч ва воситаларнинг ҳаракатлари шартли равишда содир бўлган автомобилда жабрланган 2 нафар фуқароларни қутқариш ва махсус юкланган Кучли тасир этувчи захарли моддани ҳавога тарқалишини олдини олиш ва зарарсизлантиришдан иборат эканлиги асосий вазифа этиб белгиланди.
Барча жалб этилган куч ва воситалар ҳамда шахсий таркибга шамол йўналиши бўйича тарқалган махсус захарли моддани ҳимоя қилиш вазифаси юклатилди.
Гап шундаки, бу ўқув машқ ва машғулотларининг ўтказилиши фавқулодда ҳолатларда содир бўлган тақдирда, қай тартибда ҳаракатланишлари ёнғин ўчирувчилар учун қўшимча синов бўлди.
Бунда ҳар бир кишидан чаққонлик ва эпчиллик, уддабуронлик ҳамда шижоатли бўлиш талаб этилади. Чунки, бу хислатларсиз бетимсол кучга эга олов ёки ходиса ичига кириб бориш ва уни даф этиш мутлақо мумкин эмас. Буйруқ берилиши билан ўқув машғулоти иштирокчилари дадил ҳаракатлар билан олдинга интила бошлашлариданоқ кузатувчиларда ички ҳаёжон уйғонади. Ўз номи билан маскан ва корхоналарда юз берган «ходиса» тобора кучайиб, сониялар ичида портлашлар бўлиши ҳеч гапмас. Ҳар дақиқани ғанимат билган ёнғин ўчирувчилар белгиланган маррани эгаллаганлари заҳоти ходисанинг олдини олишга киришадилар ва мақсадларига эришадилар ҳам.
Ўқув машқи ниҳоясида ҳамкорликдаги ташкилотлар билан машқ муҳокамаси бўлиб ўтди. Унда жалб қилинган иштирокчилар томонидан бази бир камчиликлар муҳокама қилинди.
Ўқув машқи жараёнларида барча ходимларнинг жанговар ва жисмоний тайёргарликларига, масканларда ҳамда ҳудудларда ёнғин офатларини олдини олиш ва ёнғин хавфсизлигини таъминлашга катта эътибор берилаётганлигидан далолат беради.
Дарҳақиқат! Халқимизда “Ҳамкорликда ҳикмат кўп” деган нақл бор. Бу бежизга айтилмаган.

Маруфжон Хайитов,
НКМК ЁХБ мухандиси,
сержант

Телеграмда "Навоий Ҳаёти" гуруҳига қўшилинг ва Навоий шаҳридаги сўнгги янгиликлар ва воқеаларни кузатиб боринг!


Понравилась статья? Жми лайк или расскажи своим друзьям!

Комментарии