Учқудуқ деҳқон бозоридаги фавқулодда ҳолат

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЁХББ Навоий кон-металлургия комбинати Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси бошлиғининг ўринбосари подполковник А.Наврўзов бошчилигида, Учкудук тумани марказидаги деҳқон бозорида ёнғинларни олдини олиш борасида тарғибот тушунтириш ишлари ўтказилди. Унда асосан Республикамизда ва дунёда содир бўлаётган ёнғинлар мисол келтирилди. Бозорда фавқулодда ҳолатлар ёки ёнғин содир бўлганда Ёнғин ўчириш автомобилининг ҳеч қандай тўсиқларсиз ҳаракатланиши ва ташқи ҳамда ички сув манбаларининг созлиги ҳам текширувдан ўтказилди.
Бозор маъмурияти ва якка тадбиркорлар билан бўлиб ўтган учрашувда берилган барча саволларга жавоблар берилди.
Ҳурматли фуқаролар!
Ёнғинларни олдини олишда олиб борилаётган профилактика ишлари жараёнида ҳар бир Давлат ёнғин назорати инспекторининг талаб ва мурожаатларини инобатга олишингизни сўраймиз.
НКМК Ёнғин хавфсизлиги
бошқармаси

Телеграмда "Навоий Ҳаёти" гуруҳига қўшилинг ва Навоий шаҳридаги сўнгги янгиликлар ва воқеаларни кузатиб боринг!

Понравилась статья? Жми лайк или расскажи своим друзьям!

Комментарии