Зафарободда ёнғинлар профилактикаси

Навоий кон-металлургия комбинати республикамизда ишлаб чиқаришда йирик саноат корхоналардан бири ҳисобланади. Комбинат 5 та кон бошқармаларини ўз ичига олган. Шулардан комбинатнинг 5-кон бошқармаси асосан уран қазиб олишга мўлжалланган бўлиб, ушбу кон бошқармаси корхоналарида ёнғин хавфсизлигини таъминлаш 5-Кон бошқармаси объектларини ёнғиндан муҳофаза қилувчи Ёнғин хавфсизлиги бўлими томонидан муҳофазага олинган.
Ушбу объектларда соҳа ходимлари томонидан ёнғинни олдини олиш ва содир бўлиши мумкин бўлган ёнғинларни ўз вақтида бартараф этиш каби масъулиятли вазифаларни бажариб, объектлардаги ишчи ва хизматчиларни ёнғин хавфсизлиги қоида ва талабларидан бохабар қилиш, бирламчи ёнғин ўчириш воситаларидан қай тартибда фойдаланиш каби бир қатор профилактик тадбирларни амалга ошириб келмоқдалар.

Яқинда худди шундай тадбирлардан бири ҳафтанинг ҳар чоршанба куни "Ёнғинлар профилактикаси куни"га бағишлаб, комбинатнинг Зафаробод саноат майдонидаги 1-Геотехнологик кони объектининг мажлислар залида учрашув, давра суҳбати ва йиғилиш бўлиб, унда республикамизда содир бўлаётган ёнғинлар ва уларнинг оқибатлари тўғрисида тушунтиришлар олиб борилди ва шу билан бирга жонли водеоролик намойиши ҳам йиғилганлар эътиборига ҳавола этилди.
Объект биносининг ҳовлисида ёнғин ўчириш техникаларининг кўргазмали намойиши ташкил этилиб, унда янги замонавий ёнғин ўчириш техникаларининг имкониятлари ва бирламчи ёнғин ўчириш воситаларидан қай тартибда фойдаланишлари амалий тарзда намойиш этилди. Ишчи ходимлар билан ўтказилган учрашув ва давра суҳбатлари савол-жавобларга бой бўлиб, унда кон ишчи ходимлари томонидан қизиқтирган барча саволларга соҳа ходимлари томонидан жавоблар берилди.
Электр тармоқлари ва ним станциялар цехи ҳудудда жойлашган барча ишлаб чиқариш объектларини узлуксиз равишда электр энергияси билан таъминлашга хизмат қилади. Ушбу корхонада ёнғинни олдини олиш мақсадида мутасадди ташкилот раҳбарлари билан биргаликда соҳа ходимлари томонидан профилактик текширув ишлари олиб борилди. Олиб борилган профилактик тадбирларда асосан бирламчи ёнғин ўчириш воситалари билан таъминланганлигига ва созлигига, ишчи трансформаторларнинг ерга улангани (зазимления), трансформаторларнинг ҳар бирида кучланиши юқори бўлганлигини инобатга олиб, айниқса 1 тонна 600 литр ҳажмдаги ёқилғи мой маҳсулоти билан таъминланганлиги, ёнғин чиқиш хавфи юқори бўлганлиги боис, ушбу объектнинг  ёнғинга қарши ҳолати яна бир бор текширувдан ўтказилди.

Ҳар бир ўтказилаётган тарғибот тушунтиришларда корхоналарнинг ишчи хизматчилари ва тадбирда иштирок этаётган барча юртдошларимиз ўзларига зарурий тушунчалар олишмоқда.
Алижон Наврузов,
НКМК Давлат корхонаси
Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси
бошлиғи ўринбосари

Телеграмда "Навоий Ҳаёти" гуруҳига қўшилинг ва Навоий шаҳридаги сўнгги янгиликлар ва воқеаларни кузатиб боринг!





Понравилась статья? Жми лайк или расскажи своим друзьям!

Комментарии