“Фарход” маданият саройида "ёнғин тадбири"

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЁХББ Навоий кон-металлургия комбинати Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси бошлиғининг ўринбосари подполковник А.Наврўзов бошчилигида, Навоий шаҳар марказидаги НКМКга қарашли “Фарход” маданият саройининг мажлислар залида ёнғинларни олдини олиш борасида тарғибот тушунтириш ишлари ўтказилди. Унда асосан Республикамиз ҳудудида ва қўшни давлатларда содир бўлаётган ёнғинлар ва уларнинг аянчли оқибатлари мисол келтирилиб, содир бўлган ёнғинларни акс эттирган видео роликлар намойиш этилди. Маданият ходимлари билан бўлиб ўтган учрашувда берилган барча саволларига жавоблар қайтарилди.

Маъруфжон Хайитов,
НКМК Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси
Ёнғинга қарши тарғибот гуруҳи муҳандиси

Телеграмда "Навоий Ҳаёти" гуруҳига қўшилинг ва Навоий шаҳридаги сўнгги янгиликлар ва воқеаларни кузатиб боринг!

Понравилась статья? Жми лайк или расскажи своим друзьям!

Комментарии