"Металлург"даги ёнғин хавфсизлиги тадбири

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЁХББ Навоий кон-металлургия комбинати Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси ходимлари ҳамда Навоий вилоят Ёшлар иттифоқи билан ҳамкорликда амалдаги қонун ҳужжатларда белгиланган ҳукумат қарорлари талаблари асосида жойларда ёнғинларни олдини олиш борасида кўплаб тарғибот тадбирлар ўтказилиб келинмоқда. Ана шундай тадбирлардан яна бири Навоий вилояти Кармана тумани ҳудудида жойлашган НКМК НМЗ ишлаб чиқариш бирлашмасига қарашли “Металлург” профилакторияси ишчи-ходимлари ва дам олувчилари билан  ўтказилди. Ушбу объектда йиғилган ишчи-ходимлар ва дам олувчилар эътиборига республикамизда ва дунёда содир бўлаётган ёнғинларни акс эттирувчи видео роликлар намойиши ташкил этилди ҳамда ёнғиндан огоҳлантирувчи тарғибот материаллари тарқатилди.
Ўтказилган тарғибот тадбирида ёнғин содир бўлганда нималарга эътибор бериш зарурлиги, уни олдини олиш чоралари ҳақида батафсил тушунтиришлар берилди.
Бўлиб ўтган учрашув савол-жавобларга бой бўлди."Нима учун ёнғин ўчириш автомобили ёнғин содир бўлган жойга сувсиз келади?"
- Бизнинг ёнғин ўчириш автомобилларимиз 2 тонна 350 литр сув сиғимига эга бўлиб, ёнғин содир бўлган жойга етиб боргач секундига 3,5 ва 7 литр сув берувчи махсус ёнғин ўчирувчи дастаклари орқали сув берилади. Бу дегани 4 дақиқада ёнғин ўчириш автомобилидаги сув сиғими тугайди. Шунинг учун шаҳар ва корхоналар ҳудудларида катта йўллар четидан 2,5 метр, ахоли яшаш биноларидан 5 метр узоқликда жойлаштирилган ер қудуқлар (ПГ - пожарный гидрант) мавжуд бўлиб, ушбу ер қудуқларидан махсус ёнғин ўчириш воситалари ёрдамида автомобилга сув олинади, чунки улар марказий оқава сув манбаига уланган бўлади.
"Баланд қаватли яшаш хонадонларига қандай қилиб мана бу каби ёнғин ўчириш автомобиллари ёрдам кўрсатиши мумкин?"
- Албатта бу автомобил асосий ёнғин ўчириш автомобили ҳисобланиб, ўзи билан ёнғин содир бўлган жойга ёнғин ўчириш воситаларини олиб бориш билан бирга шахсий таркибни ҳам олиб боришга мўлжалланган. Бизнинг махсус ёнғин ўчириш автомобилларимиздан бири "Автолестница"лар бўлиб, улар бир қанча турларга бўлинади. Масалан 30 метр баландликка, 50 метр баландликка,  ва ундан юқори қаватларга мўлжалланган авто кўтаргич лестницаларимиз мавжуд. Улар Учқудуқ ва Зарафшон ҳудудларидаги НКМКга қарашли объектларни ҳамда аҳоли турар жойларида фавқулодда ҳолатлар содир бўлганда одамларни баланд қаватли бинолардан қутқаришда ишлатилади.
"Ёнғин ўчириш автомобиллари ёнғин содир бўлган жойда ерга уланадими ўз хавфсизлигини таъминлаш мақсадида?"
- Ҳа, ёнғин содир бўлган жойга етиб борган махсус ёнғин ўчириш автомобиллари, содир бўлган ёнғинни ўчиришга киришган чоғиданоқ, ўзларининг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида, яьни ёнғин содир бўлган бинодаги ортиқча кучланишли электр токини ерга ўтказиши учун автомобилда махсус ерга уланиши учун рангли металл толали трос орқали ерга қозиқ билан қоқиб қўйилади ёки бинонинг атрофи бетон ва асфальт қопламалари билан қопланган тақдирда бинодаги ерга улаш тизимига уланади. Чунки бинога юборилган ёнғин ўчириш енгларидан бинода ортиқча электр токлари ёнғин ўчириш енгликларидаги сув орқали автомобилда хизмат олиб бораётган хизматчиларини ток уриш хавфи бўлади.   
НКМК Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси муҳандиси 
сержант Маъруфжон Хайитов

Телеграмда "Навоий Ҳаёти" гуруҳига қўшилинг ва Навоий шаҳридаги сўнгги янгиликлар ва воқеаларни кузатиб боринг!

Понравилась статья? Жми лайк или расскажи своим друзьям!

Комментарии