Учқудуқда ёнғин хавфсизлиги тадбири

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЁХББ Навоий кон-металлургия комбинати Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси ва унинг қуйи тизими Учқудуқ туманидаги НКМКга қарашли Шимолий кон бошқармаси объектларини ёнғиндан муҳофаза қилувчи Ёнғин хавфсизлиги бўлими ходимлари, Туман ички ишлар бўлимининг раҳбарлари ҳамда Учқудуқ тумани Ёшлар иттифоқи кенгаши ва ШКБ  Ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилот етакчилари билан ҳамкорликда чоршанба ёнғинлар профилактикаси кунига бағишланган тадбир бўлиб ўтди.
Унда тумандаги Макатабгача таълим муассасалари тарбияланувчилари ва тарбиячилари, тумандаги умумий ўрта таълим мактаб ўқитувчи ва ўқувчилари, ШКБ объектларининг ишчи ва хизматчилари жалб этилди.
Тадбирда Туман Ички ишлар бўлими бошлиғи подполковник Акбар Савуров, ЁХБ бошлиғи подполковник Вахобжон Юлдошев, туман Ёшлар иттифоқи кенгаши раиси Отабек Тилавов ва бошқалар сўзга чиқди. Тадбир бошланиши олдидан туман ИИБ бошлиғи подполковник А.Савуров ёшларда Ватанга муҳаббат туйғусини уйғотиш, ички ишлар идоралари ходимларига бўлган ишончини ошириш, динимиз, миллатимиз ва менталетитимизга хос бўлмаган турли хил кўринишдаги ҳуқуқбузарликларга аралашиб қолмаслик каби бир қатор тушунчаларни бериб, чоршанба куни ёнғинлар ва пайшанба куни ҳуқуқбузарликлар профилактикаси куни эканлигини яна бир бор айтиб, бу борада барча уюшмаган ёшларни огоҳликка чорлади. Бу йўналишдаги тарғибот ишларида нафақат соҳа вакиллари балки катта ёшдагиларнинг ҳам бевосита масъул эканликларини такидлаб тушунтиришлар бериб ўтди.
Шундан сўнг сўзга чиққан ШКБ объектларини ёнғиндан муҳофаза қилувчи Ёнғин хавфсизлиги бўлими бошлиғи подполковник Вахобжон Юлдошев сўзга чиқиб, содир бўлган ёнғинлар уларнинг аянчли оқибатлари тўғрисида, ёнғинни олдини олишга қаратилган мавзуларда сўзлаб берди.
Бўлиб ўтган тадбирда республикамизда олиб борилаётган ислоҳотлар негизида чиқарилаётган қонун ва ҳужжатлар халқимиз фаровонлигини таъминланиши, ушбу меъёрий ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти келажак авлодимиз учун зарур ва ҳар томонлама имкониятлар эшикларини очиш учун хизмат қилишини ва шу билан бирга хавфсизлик ва ёнғин хавфсизлиги талабларини бажарилиши ҳақида амалий кўникмаларини оширишга қаратилган мавзуларда йиғин ташкил этилди. Унда тумандаги мактабгача таълим муассасалари тарбиячи ва тарбияланувчилари, тумандаги умумий ўрта тълим мактаб ўқитувчи ва қўувчилари касб ҳунар коллежи талабалари иштирокида ёнғин ўчириш техникаларининг кўргазмали намойиши ва имкониятлари, ёнғин ўчирувчилар учун яратилган шарт-шароитлар, замонавий ёнғин ўчириш қурол-аслаҳаларининг кўргазмали чиқишлари йиғилганлар учун намойиш этилди. Жанговар ёнғин ўчириш экипажларининг кунлик ҳаётига бағишланган кўринишларни яъни шахсий таркиб кун тартиби бўйича амалдаги буйруқ талаблари асосида эрталабки ва кечки жисмоний тайёргарликларини намойиш этишга қаратилган кўринишларини ёшларга ибрат қилиб кўрсатишди. Бўлиб ўтган учрашувда Ёнғин ўчирувчиларнинг ёнғин ўчириш ўқув минорасидан инсонларни қутқариш ва 4 қаватли бинога қисқа вақт ичида чиқишлари каби бир қатор амалий кўргазмали чиқишлари кузатувчи ёшларда катта қизиқиш ва ҳаёжон уйғотди.
Тадбирни кузатиб борувчи ёшлар томонидан шартли равишда содир бўлган ёнғинни бирламчи ёнғин ўчиргич орқали амалий тарзда ўчириш имкониятлари кўсатиб ўтилди.
Амалий тарзда бўлиб ўтган учрашув савол жавобларга бой бўлиб, унда ёшлар томонидан қизиқтирган барча саволларга соҳа ходимлари томонидан жавоблар берилди. Ўтказилган тарғибот тадбирида ёнғин содир бўлганда нималарга эътибор бериш зарурлиги, уни олдини олиш чоралари ҳақида батафсил тушунтиришлар берилди.
НКМК ЁХБ муҳандиси, 
сержант Маруфжон Хайитов

Телеграмда "Навоий Ҳаёти" гуруҳига қўшилинг ва Навоий шаҳридаги сўнгги янгиликлар ва воқеалардан хабардор бўлинг!


Понравилась статья? Жми лайк или расскажи своим друзьям!

Комментарии