Бўлажак тадбиркор ва фермерлар учун экскурсия

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Ёш фермерлар кенгаши Навоий вилоят бўлими ёшларнинг тадбиркорлик ва фермерлик фаолияти борасида назарий ва амалий билимларини ошириш мақсадида "Навоий" эркин индустриал-иқтисодий зонасига экскурсия ташкил этди.
Вилоятнинг барча шаҳар ва туманларидан келган 50 нафар киши "UzEraeAlternator" ва "UzEraeCable" МЧЖлар фаолияти билан яқиндан танишишди.
Бугунги кунда тадбиркорлик ва фермерлик тўғрисида, ёшларни ушбу соҳага кенг жалб қилиш зарурлиги ҳақида кўп гапирилмоқда. Аммо уларнинг аксарияти керакли билимларга эга эмас, шу сабабли қаерда ва қандай иш бошлашни билишмайди. Ушбу лойиҳа қишлоқ жойларда фаолият олиб бориш, фермерлик ва тадбиркорликка қизиқиш билдирган йигит-қизларнинг билим даражасини оширишга қаратилган.
Тадбир давомида ташкилотчилар Навоий давлат педагогика институти "Бизнес клуб"ининг фаол талабаларига ва Кармана тумани 25-ихтисослаштирилган махсус-мактаб интернатининг ўқувчиларига рағбатлантирувчи совғалар тақдим этишди.
"Znamyanavoi" материаллари асосида тайёрланди
Телеграмда "Навоий Ҳаёти" гуруҳига қўшилинг ва Навоий шаҳридаги сўнгги янгиликлар ва воқеалардан хабардор бўлинг!



Понравилась статья? Жми лайк или расскажи своим друзьям!

Комментарии