Кун тартибида муҳим масала

Яқинда Навоий шаҳар марказида жойлашган Навоий кон-металлургия комбинати Давлат корхонаси Ёнғин хавфсизлиги бошқармасининг мажлислар залида  республика миқёсида кенгайтирилган мавзуда “Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Давлат Ёнғин хавфсизлиги хизмати тизмларида автотранспорт воситалари ҳамда бино ва иншоотлардан фойдаланиш, йўл-транспорт ходисаларини олдини олиш ва ёқилғи-энергетика ресурсларини тежаш масалалари” бўйича Ўзбекистон Республикаси ИИВ Ёнғин хавфсизлиги хизматининг жойлардаги Моддий техника таъминоти бўлинма (гуруҳ), бошлиқ (катта муҳандис)лари иштирокида семинар-кенгаши бўлиб ўтди.
Унда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ёнғин хавфсизлиги бош бошқармаси бошлиғининг 1-ўринбосари полковник Исмоил Шарипов ва бош бошқарманинг бўлим ва бўлинма бошлиқлари, Ўзбекистон Республикаси Давлат Инвестиция қўмитаси мутахассиси Абдували Рахимов, Самарқанд автомобил заводи МЧЖ ишлаб чиқариш бўйича мутахассиси Шухрат Арифходжаев, Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва вилоятлар ИИБ Ёнғин хавфсизлиги бошқармаларининг вакиллари ҳамда бошқа бир қанча соҳага дахилдор ташкилот вакиллари иштирок этишди.
Семинар-кенгашни республика ИИВ Ёнғин хавфсизлиги бош бошқармаси бошлиғининг 1-ўринбосари полковник И.Шарипов кириш сўзи билан очиб, Ёнғин хавфсизлиги тизимида ўтказилаётган ислоҳатлар моҳияти ва хизмат олдида турган долзарб вазифалар юзасидан бир қанча топшириқ ва тавсиялар бериб ўтди.

Шундан сўнг семинар кун тартибидаги муҳим вазифалар юзасидан вазирлик ЁХББ бўлим бошлиғи подполковник Ф.Дадабаевга сўзга чиқди.
Бўлим бошлиғи подполковник Ф.Дадабаев ўз маърузасида Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 8 август кунидаги 604-сонли қарорининг мақсад ва моҳиятлари, ушбу қарор билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси ИИВ Давлат Ёнғин хавфсизлиги хизмати тизмлари моддий-техник базасини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари бўйича 2018-2022 йилларга мўлжалланган комплекс дастур” асосида амалга оширилган ишлар ва келгусидаги вазифалар хусусида сўз юритди.
Кейинги сўзга чиққан семинар иштирокчилари кун тартибидаги масалалар юзасидан  барча амалга оширилаётган ишлар негизида Ёнғин хавфсизлиги хизматида амалга оширилаётган ислоҳотлар, Республикамиз Президенти ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг қарорларининг мазмун моҳиятлари тўғрисидаги ўз маърузалари билан чиқиб, Давлат дастурларига асосан янги қурилаётган ва реконструкция қилинаётган ёнғин хавфсизлиги хизмати объектларига лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш, экспертизадан ўтказиш, белгиланган тартибда ҳимоялаш, Инвестиция дастури лойиҳасига киритиш ва қурилиш ишларини молиялаштириш тартиблари ва шунга ўхшаш бир қатор соҳага оид мавзуларда маърузалар тингланди. Шу билан бирга Самарқанд автомобил заводи МЧЖнинг вакили томонидан семинар иштирокчиларига, замонавий ёнғин ўчириш техникаларининг имкониятлари, қулайликлари ва инновацион кўринишдаги ёнғин ўчириш автомобилларини акс эттирувчи видеороликларни семинар иштирокчилари эътиборига ҳавола қилиб, ўзининг таклиф ва мулоҳазаларини билдирди.
Семинар ҳар томонлама фойдали бўлиб, унинг якунида Республикамизнинг барча вилоятларидан келган ЁХБсининг масъул ходимлари  кун тартибидаги масалалар бўйича ўзаро фикир-мулоҳаза алмашдилар.
Семинар якунида Навоий вилоятининг диққатга сазовор жойлари, тарихий обидалари ва қадамжоларига саёҳатлар уюштирилди.
НКМК Давлат корхонаси ЁХБ муҳандиси,
сержант Маъруфжон Ҳайитов

Телеграмда "Навоий Ҳаёти" гуруҳига қўшилинг ва Навоий шаҳридаги сўнгги янгиликлар ва воқеалардан хабардор бўлинг!

Понравилась статья? Жми лайк или расскажи своим друзьям!

Комментарии