Санкт-Петербургдаги ютуғимиз!!!

Зарафшон шаҳрида таваллуд топган Сардоржон Туропов - Тошкент темир йўл муҳандислари интитутининг "ТТЭ ва ТЛ" факультети "Транспорт логистикаси ва сервис" йўналишида таҳсил олган. Ҳозирда Россия Федерациясида Император Александр I номидаги Санкт-Петербург давлат темир йўллари университетининг магистратура босқичида ўқишни давом эттирмоқда. Сардор илмий изланиш билан биргаликда спорт билан ҳам мунтазам шуғулланади.
Тошкент темир йўл муҳандислари институтида бакалавр босқичида ўқиб юрган кезларида юртимизда ўтказилган спорт мусобақаларида фахрли ўринларни эгаллаган.
Яқинда Россия Федерациясида ўтказилган мусобақада яна бир ютуқни қўлга киритди. Император Александр I номидаги Санкт-Петербург давлат темир йўллари университетида ҳар йили ўтказиладиган анъанавий спорт мусобақаси - Спартакиада ПГУПС-2018 да иштирок этиб, спортнинг оғир атлетика тури бўйича 70 кг вазн тоифасида 50га яқин номзодлар орасида фахрли 3-ўринни эгаллади ва медал ҳамда диплом билан тақдирланди.
Юртдошимизни қутлаб қоламиз ва келажакда Ўзбекистон байроғини янада юксакларга кўтаришдек фахрли ишларида омадлар тилаймиз!

Телеграмда "Навоий Ҳаёти" гуруҳига қўшилинг ва Навоий шаҳридаги сўнгги янгиликлар ва воқеалардан хабардор бўлинг!

Понравилась статья? Жми лайк или расскажи своим друзьям!

Комментарии