Кўнгилли ёнғин ўчириш жамоалари беллашуви

Ҳаётимизнинг ҳар бир куни янгилик, ўзига хос ўзгаришлар даври. Айни кунларда баҳор фасли авж олган маҳал. Бунда йирик ишлаб чиқариш корхоналар, таълим муассасалар ва аҳоли турар жойларда хавфсизлик ва ёнғин хавфсизлиги бўйича кескин профилактик чора-тадбирлар амалга оширилади, айниқса, Навоий кон-металлургия комбинатига қарашли бўлган барча тоифадаги масканларда ёнғин хавфсизлиги қоида талабларига риоя қилиш ва маскан ишчи хизматчилари орасида ёнғин хавфсизлиги бўйича тарғибот ва тушинтириш ишлари кенг кўламда олиб борилиши соҳа ходимларининг энг муҳим вазифаларидан бири бўлиб, бунда асосан ўзи ишлаб меҳнат қилаётган ёки ўзи яшаб турган жойдаги фуқароларнинг ҳам ёрдами керак бўлади. Энг шарафли, эзгулик ва хайрли амаллардан бири бу ёнғин офатларига қарши курашиб келаётган, давлат ва жамият мулкини олов исканжасидан мухофаза этиб, одамларга фақат яхшлик улашаётган кишилар хизматидир.
Навоий кон-металлургия комбинати Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси томонидан қўриқланаётган объектларда олиб борилаётган тарғибот ва ташвиқот ишлари албатта ўз самарасини бермоқда. Бунинг ёрқин мисоли сифатида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 89-сонли «Кўнгилли ёнғин ўчириш жамоалари ва ёнғин техник комиссиялари» фаолиятини  ташкил қилиш тўғрисидаги Қарорига асосан бошқарма тизимлари томонидан қўриқланаётган масканларда 219 та кўнгилли ёнғин ўчириш жамоалари тузилган бўлиб, улардаги жамоа аъзоларининг  сони 1905 нафарни ташкил этади. Жорий йилнинг 5-апрель кунида  Вазирлар Маҳкамасининг 89-сонли Қарори ҳамда Навоий кон-металлургия комбинатининг 2018 йил 18 апрель кунидаги № 322-сонли бўйруғига асосан «Кўнгилли ёнғин ўчириш жамоалари» ўртасида «Ёнғин ўчириш амалий спорти» бўйича Навоий саноат майдонида мусобоқа ўтказилди.  Мусобақа 2 босқичда, яъни  1-босқич  тўсиқлар оша 100 метрга югуриш, 2-босқич 400 метрга ёнғин ўчириш эстафетасига югуриш бўйича беллашувлар олиб борилиб, бу беллашувда барча жамоа аъзолари фаол иштирок этдилар.
Навоий майдонидаги ўтказилган мусобоқалар НКМК ЁХБ 1-ҲЁХҚ спорт майдонида бўлиб ўтди ва 11 та жамоа аъзолари иштирок этишди. Мусобоқанинг  фахрли 1-ўринни Навоий машинасозлик заводи ишлаб чиқариш бирлашмаси жамоа аъзолари қўлга киритишган бўлса, 2-ўринни 1-Гидрометоллургия заводи Кон бошқармаси эгаллашга мушарраф бўлишди. 3-ўрин 3-сонли Автокорхона жамоа аъзоларига насиб этди.
Мусобоқа иштирокчиларига Навоий кон-металлургия комбинатининг 1,2,3 даражали дипломлари ҳамда эсдалик совғалар топширилди.
ЁН ва ПТЭ Бўлими катта муҳандиси,
сержант Ўроқов У.Э.,
ЁХТ Маркази ходимиСаидов Ф.Х.

Телеграмда "Навоий Ҳаёти" гуруҳига қўшилинг ва Навоий шаҳридаги сўнгги янгиликлар ва воқеалардан хабардор бўлинг!

Понравилась статья? Жми лайк или расскажи своим друзьям!

Комментарии