Энг фаол ёш ходим

Жорий йилнинг 22 май куни Навоий шаҳрида илк маротаба Навоий кон-металлургия комбинати Давлат корхонаси объектларини ёнғиндан муҳофаза қилувчи Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси ҳамда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Навоий вилояти Кенгашининг 2018 йил 23 март кунидаги 1 ва 02-22/20-сонли қўшма қарорига асосан бошқарма тизимларида хизмат қилаётган ходимлар ўртасида “Энг фаол ёш ходим” кўрик-танловининг ҳудудий босқичи ўтказилди. Ўтказилган кўрик-танловда иштирокчиларнинг назарий билимлари, ёнғин хавфсизлиги борасида мактаб ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ўқувчилари иштирокида улар томонидан ташкиллаштирилган викториналар сифати, жисмоний тайёргарлик даражаси ва соҳага оид инновацион ғоялари баҳоланди.
Қизиқарли ва муросасиз ўтган кўрик-танлов якунига кўра 3-ўринни бошқарма Марказий кон бошқармаси объектларини ёнғиндан мухофаза қилувчи Ёнғин хавфсизлиги бўлими 4-ҳарбийлаштирилган ёнғин хавфсизлиги қисми ёнғин ўчирувчиси сафдор Алишер Бафоев, 2-ўринни бошқарма Шимолий кон бошқармаси объектларини ёнғиндан мухофаза қилувчи Ёнғин хавфсизлиги бўлими 8-ҳарбийлаштирилган ёнғин хавфсизлиги қисми диспетчери сафдор Садоқат Туйчиева эгаллаган бўлса, бошқарма Марказий кон бошқармаси объектларини ёнғиндан мухофаза қилувчи Ёнғин хавфсизлиги бўлими 2-ҳарбийлаштирилган ёнғин хавфсизлиги қисми бошлиғининг ўринбосари - капитан Илёс Махмудов бошқарма миқёсида “Энг фаол ёш ходим” деб топилди.
Ўтказилган кўрик-танлов ғолиб ва совриндорлари Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Навоий вилояти Кенгашининг турли даражадаги диплом ва эсдалик совғалари, шунингдек кўрик-танлов низомига мувофиқ НКМК ДК Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси бошлиғининг буйруғи билан пул мукофотлари билан рағбатлантирилди.
Бошқарма бош мутахассиси,
подполковник Шерали Тўхтаев,
Бошқарма мухандиси,
сержант Жасур Умиров.


Телеграмда "Навоий Ҳаёти" гуруҳига қўшилинг ва Навоий шаҳридаги сўнгги янгиликлар ва воқеалардан хабардор бўлинг!



Понравилась статья? Жми лайк или расскажи своим друзьям!

Комментарии