Самарқандга саёҳат

Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2018 йилнинг 7 февраль куни имзоланган “Ички туризимни ривожлантиришни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3514-сонли қарорига асосан Ўзбекистон Республикаси ИИВ Бирлашган касаба уюшмаси ва НКМК ДК Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси раҳбарияти ташаббуси билан жорий йилнинг июнь ойида бошқарма шахсий таркибининг бир гуруҳ ходимлари ва уларнинг оила аъзоларини ички туризмга бўлган қизиқишларини ошириш борасида мамлакатимизда мавжуд бўлган обидалар, тарихий қадамжолар ва зиёратгоҳларни томоша қилишлари, маънавий қўллаб-қувватлаш ҳамда маданий хордиқ чиқаришларини ташкил этиш мқсадида, ходимларнинг фарзандларини, ушбу қадамжоларни зиёрат қилиш ҳамда келажагимиз ворислари бўлган ёшларни Ватанга муҳаббат, ўтиб кетган буюк бобокалонларимизга ҳурмат-эхтиром кўрсатиш, уларнинг ҳоки-пойларини кўздан кечиришга ўргатиш борасида жалб этилди. Зиёрат Самарқанд шахридаги Регистон майдони ва унинг атрофидаги тарихий обидаларни кўздан кечириш билан бошланди.
Саёҳат давомида ходимлар ва уларнинг оила аъзолари бетакрор муҳташам обидалар Шоҳи зинда, Гўриамир, Регистон ансамбли, Амир Темур, Бибихоним ва Хазрати Хизр ёнида жойлашган биринчи президентимиз И.Каримовнинг қабирларини, шунингдек, Хазрати Дониёр  зиёратгоҳларида бўлишиб, улар ҳаққига ҳурмат бажо келтиришди.
НКМК ДК ЁХБ муҳандиси,
сержант Маъруфжон Хайитов.
 

Понравилась статья? Жми лайк или расскажи своим друзьям!

Комментарии