“Дўстлик” агрофирмасида ёнғин профилактикаси

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЁХББ Навоий кон-металлургия комбинати Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси ходимлари томонидан ёнғинларни олдини олиш борасида кўплаб тарғибот тадбирлар ўтказилиб келинмоқда. Ана шундай тадбирлардан бири яқинда Навоий вилоятининг Кармана тумани ҳудудида жойлашган Навоий кон-металлургия комбинати Давлат корхонасига қарашли “Дўстлик” Агрофирмасининг ишчи-ходимлари билан ўтказилди. Агрофирма маъмурий биносининг мажлислар залида йиғилганлар эътиборига республикамизда ва дунёда содир бўлаётган ёнғинлар, уларнинг келиб чиқиш сабаблари, шунингдек, содир бўлган ёнғинларнинг инсон саломатлигига бўлган зарарлари ҳақида тарғибот-тушунтириш ишлари олиб борилиб, ёнғиндан огоҳлантирувчи тарғибот материаллари тарқатилди.
Бошқарма ва унинг қуйи тизим ходимлари томонидан олиб борилаётган профилактик ишлар чоғида объектларни ўрганиш ва кўздан кечириш жараёнларида олдинги ҳолатда ишчи-хизматчиларнинг ёнғинни олдини олишга қаратилган билим савияси бироз пастроқ ҳолда эди. Давлатимиз томонидан олиб борилаётган ислоҳотлар натижасида бугунги кунга келиб, барча соҳаларда туб ўзгаришлар самараси ўлароқ олдингига насбатан жудаям фарқли равишда ўзгарди. Албатта шиддат билан ўзгариб бораётган технологиялар асрида ижтимоий тармоқларнинг ўрни катта аҳамиятга эга эканлигини исботламоқда.
Ҳар бир ўтказилган тарғибот тадбирида ёнғин содир бўлганда нималарга эътибор бериш зарурлиги, уни олдини олиш чоралари ҳақида батафсил тушунтиришлар берилмоқда.
Бунинг натижасида қоида бузарлик ҳолатлари кескин пасайиши кузатилмоқда. Ушбу объектдаги ишчи-хизматчилар билан бўлиб ўтган учрашув савол-жавобларга бой бўлиб, улар ўзларини қизиқтирган барча саволларга жавоблар олишди.
НКМК Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси муҳандиси,
сержант Маъруфжон Хайитов

Телеграмда "Навоий Ҳаёти" гуруҳига қўшилинг ва Навоий шаҳридаги сўнгги янгиликлар ва воқеалардан хабардор бўлинг!

Понравилась статья? Жми лайк или расскажи своим друзьям!

Комментарии