Фавқулодда вазиятлар бўйича ўқув-йиғин машғулотлари

Навоий кон-металлургия комбинати техноген фавқулодда вазиятлар ичида кимёвий хавфли обьектлардаги авариялар ёки ёнғинлар ўзининг келтирадиган талофатлари юқорилиги билан ажралиб туради. Бундай обьектларда Фавулодда авариялар содир бўлган тақдирда фақат объект ишчиларининг саломатлигига хавф туғдирмасдан, балки унинг атрофида жойлашган ҳудуд аҳолисига, қўшни объект ишчи хазматчиларига ва содир бўлган фавқулодда ҳолатни бартараф этишга келган барча хизматчи-ходимларининг саломатлигига ҳам хавф солади.
Содир бўлган фавулоддаги аврияларда ёнғин чиқиш хавфи жуда юқори ҳисобланади, бундай ҳолатлар содир бўлганда ёнғин хавфсизлиги хизмати биринчилардан бўлиб жалб қилинади. Яқинда НКМК ДК ЁХБ шахсий таркибининг фуқаро муҳофазаси ёнғин хавфсизлиги хизмати бошқарув органлари мутахассисилари билан Навоий вилояти Фавулодда вазиятлар бошқармасининг масъул ходимлари подполковниклар Ойбек Олимов ва Бахтиёр Баратовлар иштирокида беш кунлик ўқув-йиғин машғулотлари бўлиб  ўтди.
Бошқарма томонидан ёнғиндан муҳофаза қилинаётган ҳудудларда содир бўлиши мумкин бўлган табиий ва техноген тусдаги фавқулодда ҳолатларни бартараф этишда навбатчи сменалар шахсий таркибини, ёнғиндан муҳофаза қилинаётган масканларнинг ишчи хизматчиларини ва аҳоли хавфсизлигини таъминлаш ҳамда бўлиши мумкин бўлган фавқулодда ҳолатларда шахсий таркибнинг турли хил радиацион нурланиш ва Кучли таъсир этувчи заҳарли моддалар бор масканларда фавқулодда ҳолатларни бартараф қилиш давомида шахсий таркиб ва ўзларининг хафвсизлигини таъмилаган ҳолда шахсий таркибдан олдин тегишли хизматлар келгунга қадар ёнғин хавфсизлиги мутахассисларига бириктирилган асбоблар билан фавқулодда ҳолат бўлган жойга шахсий таркибнинг кириши туғрисида кўрсатмалар бериши керак бўлади.
Навоий вилояти Фавулодда вазиятлар бошқармасининг мутахассислари тамонидан фавқулодда ҳолатлар турлари, ушбу фаннинг ҳуқуқий асослари ва қўлланиладиган асбобларида қандай ишлаш ҳамда заҳарли моддаларнинг инсонларга таъсири туғрисида машғулотлар ташкиллаштирилди. Машғулот давомида ёнғин хавфсизлиги мутахассислари ўзларининг қизиқтирган саволларига тўлиғича жавоблар олдилар.
НКМК Давлат корхонаси
Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси муҳандиси,
сержант Маъруфжон Хайитов.

Телеграмда "Навоий Ҳаёти" гуруҳига қўшилинг ва Навоий шаҳридаги сўнгги янгиликлар ва воқеалардан хабардор бўлинг!

Понравилась статья? Жми лайк или расскажи своим друзьям!

Комментарии