Оромгоҳда ёнғин хавфсизлиги тадбири

Барчамизга маълумки, ёзги таътил болажонларимиз учун ҳар томонлама мароқли ва мазмунли бўлади, улар мавсум давомида республикамизнинг турли ҳудудларида жойлашган ёзги дам олиш оромгоҳларида мароқли дам олишадилар.
Албатта бошқа соҳа вакиллари қатори ушбу оромгоҳларда хавфсизлик ва ёнғин хавфсизлиги бўйича қатор чора-тадбирлар ишлаб чиқилиб мавсумни тинч ва бехавотир ўтказилиши таъминланади.
Юртимизнинг ҳар бир ҳудудида ёзги таътил бошланиши биланоқ болажонлар учун ажойиб ҳордиқ чиқаришлари учун қулай вақт бўлади. Улар оромгоҳда кўплаб дўстлар орттирадилар.
Бунга биргина мисол тариқасида оладиган бўлсак, Навоий кон-металлургия комбинати таркибидаги «Зарафшон» ёзги болалар дам олиш оромгоҳида бугунги кунда 600 дан ортиқ ўғил қизларимиз дам олишмоқда.
Мазкур оромгоҳ Навоий вилоят марказидан 210 километр олисдаги Зарафшон шаҳар  ҳудудида жойлашган бўлиб, майдони 5,1 гектарни ташкил этади. Оромгоҳда 1 та кўнгилли ёнғин ўчириш дружинаси ташкил этилган бўлиб, ундаги жамоа аъзолари сони 6 нафарни ташкил этади.  Ҳудудда 5 та Ёнғин ўчириш қалқонлари ўрнатилган бўлиб, улар зарурий бирламчи ёнғин ўчириш воситалари билан таъминланган, 2 та болалар чўмилиш ҳовузлари, мавжуд биноларда ички ёнғин ўчириш кранлари, хоналарда кўргазмали ёнғин хавфсизлиги бурчаклари ташкил этилган бўлса, биноларнинг кириш ва чиқиш жойларига фавқулодда қутқарув эвакуация чизмалари кўрсатилган ва ҳудудда 2 та ёнғин ўчириш гадрантлари мавжуд бўлиб, улардан ёнғинлар ва фавқулодда ходисалар бўлганида болажонларнинг хавфсизлигини таъминлаш биринчи навбатда туради.
Албатта бошқа соҳа вакиллари қаторида Навоий кон-металлургия комбинати Ёнғин хавфсизлигини таъминлаш бошқармаси тасарруфидаги 2-ҳарбийлаштирилган ёнғин хавфсизлиги қисми ходимлари томонидан оромгоҳда болажонлар ва оромгоҳнинг масъул ходимлари билан ёнғин хавфсизлиги қоидаларига доир ҳуқуқий саводхонлигини ошириш мақсадида ёнғин хавфсизлигини таъминлаш йўлидаги қоида ва талабларга риоя қилиш, ёнғин ва фавқулодда вазиятларда ўзини қандай тутишига қаратилган тадбирлар тушунтирилиб, учрашув ва давра суҳбатлари ташкил қилиниб келинмоқда. Ундан ташқари ўтказилган учрашув ва тушунтиришларда «Ёнғин хавфсизлиги» қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Пезидентининг 2017 йил 23 май кунидаги 2992-сонли қарорининг асл-мазмун моҳияти яна бир бор тушунтирилди. Оромгоҳга туну кун навбатчиликка қўйилган Ёнғин ўчириш автомобили ва ундаги ёнғин ўчириш курол аслаҳаларининг кўргазмали намойишлари ташкил қилинди. Шунингдек, оромгоҳда «Биз қоидаларни ўрганамиз» мавзусида қизиқарли викторина ўтказилди. Ўтказилган ушбу қизиқарли мусобақада намунали иштирок этган болажонлар ва ғолиб бўлган иштирокчиларга НКМК ва ташкилотчилар томонидан фахрий ёрлиқ ва эсталик совғалари топширилди. Бунда болажонлар албатта ўзларига керакли кўникмалар олишди. "Бу каби қизиқарли тадбирлар болажонларимизнинг ҳам назарий ҳам амалий тушунчалар олганлиги бу албатта ўз самарасини беради" - дейди оромгоҳ раҳбари Гулзода Холматова.
Навоий кон-металлургия комбинати Давлат корхонаси
Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси муҳандиси,
сержант Маъруфжон Ҳайитов

Телеграмда "Навоий Ҳаёти" гуруҳига қўшилинг ва Навоий шаҳридаги сўнгги янгиликлар ва воқеалардан хабардор бўлинг!

Понравилась статья? Жми лайк или расскажи своим друзьям!

Комментарии