Бесапан кони худдудида ёнғин профилактикаси тадбирлари

Марказий кон бошқармасига қарашли Бесапан кони худдудида жойлашган Автомобил-транспорт бошқармасининг мажлислар залида “Чоршанба Ёнғинлар профилактикаси куни”га бағишланган тадбир бўлиб ўтди. Унда тадбирга бағишланган учрашув бўлиб, республикамизда содир бўлаётган ёнғинлар ва уларнинг оқибатлари тўғрисида тушунтиришлар олиб борилди ва шу билан бирга видео ролик намойиши ҳам йиғилганлар эътиборига етказилди. Шундан сўнг Автомобил транспорт бошқармасининг кон ишларини бажарувчи ва 250 тоннага яқин юкларни ташишга мўлжалланган Белаз русмли автотранспорт виситалари сақлаш боксидаги транспортларнинг бирида шартли равишдаги ёнғин келиб чиққанлиги уюштирилди. Шундан сўнг мазкур объектда ташкил этилган кўнгилли ёнғиндан сақлаш хизмати дружиначилари томонидан содир бўлган ёнғинни ўчиришга киришди ва берилган хабарга кўра 4-ҳарбийлаштирилган ёнғин хавфсизлигининг 2 та жанговар бўлинмалари етиб келди ва шартли равишда содир бўлган ёнғинни бартараф этишди.
Бу каби амалий тадбирлар ёнғин ўчирувчиларнинг ҳам кунгиллиларнинг ҳам жанговар махоратини оширади. Бундан амалий машғулотлар кузатувчилар ҳамда корхоналарнинг ишчи ва хизматчиларида ёнғин ва шунга ўхшаш кўнгилсиз ходисалар содир бўлганда қандай ҳаракатланишлари тўғрисида амалий кўникмалар олади десак бўлади.
Навоий кон-металлургия комбинати Давлат корхонаси
Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси муҳандиси,
сержант Маъруфжон Ҳайитов

Телеграмда "Навоий Ҳаёти" гуруҳига қўшилинг ва Навоий шаҳридаги сўнгги янгиликлар ва воқеалардан хабардор бўлинг!

Понравилась статья? Жми лайк или расскажи своим друзьям!

Комментарии