Пахлавонда Ёнғин хавфсизлиги тадбири

Ёз фасли мактаб ўқувчилари учун энг қизиқарли ва мазмунли фасллардан бири. Албатта ёз фаслида республикамиз бўйлаб, турли тоғ ён бағридаги соғломлаштириш масканларида хордиқ чиқарадилар. Ҳар бир дам олиш маскани жамоаси мавсум олдидан болаларни қабул қилиш учун пухта тайёргарлик кўради. Оромгоҳ маъмурияти болаларнинг яшаш ва дам олишлари учун қулай шарт-шароитлар яратиб бериш билан кифояланиб қолмай, балки ҳордиқ даврида кўнгилсиз ходисаларни олдини олишга ҳам катта аҳамият берадилар.
Жорий йилги мавсумда, Пахлавон болалар спорт соғломлаштириш оромгоҳида ёнғин хавфсизлигини таъминлаш, дам олаётган болажонлар ва ишчи-хизматчиларни огоҳликка ва хушёрликка даъват этиш, ёнғин хавфсизлиги қоидаларига амал қилиш, фавқулодда ҳолатлар ҳамда кўнгилсиз ҳолатларнинг олдини олишга қаратилган тарғибот тадбири бўлиб ўтди.
Унда вазирлик Ёнгин хавфсизлиги бош бошкармаси томонидан "Ўзбеккино" миллий агентлиги билан хамкорликда ишлаб чикилган "Ёнғин вактида тўғри ҳаракатланиш" номли ҳужжатли фильм ва бошқа видео роликларнинг намойишлари оромгоҳ етакчилари ва тарбияланувчилари  эътиборига намойиш этилди.
Ундан ташқари, болалар иштирокида ёнғин ва кўнгилсиз ҳодисалар содир бўлганда бирламчи ёнғин ўчириш воситаларидан фойдаланишлари тўғрисида амалий машғулотлар намойиш этилди. Шу билан бирга оромгоҳдаги болалар ётоқхоналарида ёнғин ва фавқулодда ҳодиса содир бўлганда болаларни хавфсиз ҳудудга эвакуация қилиш юзасидан амалий машғулот ўтказилди. Бундан кўзланган мақсад шу каби кўнгилсиз ҳодисалар содир бўлганда қай тартибда ҳаракат қилишлари тўғрисида амалий кўникмалар бериш.
НКМК Давлат корхонаси
Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси муҳандиси,
сержант Маъруфжон Хайитов.
Телеграмда "Навоий Ҳаёти" гуруҳига қўшилинг ва Навоий шаҳридаги сўнгги янгиликлар ва воқеалардан хабардор бўлинг!

Понравилась статья? Жми лайк или расскажи своим друзьям!

Комментарии