Жойларда Ёнғинлар профилактикаси куни

Дам олиш масканида Ёнғинлар профилактикаси куни
НКМК ДК Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси томонидан жорий йилнинг 9-10 июль кунларида НКМКга қарашли “Тўдакўл” дам олиш маскани ишчи-хизматчилари ва дам олувчилар билан  “Ёнғинлар профилактикаси куни”га бағишланган давра суҳбати ўтказилиб, ёнғин содир бўлганда ҳаракатланишларини ўрганиш мақсадида кўнгилли ёнғин ўчириш дружиначилари билан амалий машғулот ўтказилди. Маскан радио узели орқали ишчи-хизматчиларга хамда дам олувчиларга ёнғин хавфсизлиги қоидасига риоя этиш тўғрисида радио суҳбат  ўқиб эшиттирилди.
Шунингдек, маскан ишчи-хизматчилар билан навбатдан ташқари йўриқнома ўтказилиб, масканда мавжуд бўлган ички ёнғин ўчириш жўмраклари ва ер ости гидрантларининг созлиги тўлиқ текширилиб, енг ва дастаклар билан таъминланганлиги яна бир бор кўздан кечирилди.
Мавсум даврида хар куни маскан 600 нафардан ортиқ дам олувчиларни ўз бағрига олиб, мавсумни кўнгилдагидек ўтказишлари учун  шароит яратиб берада.


“Суғдиёна” болалар соғломлаштириш оромгоҳида викторина
Жорий йилнинг 10 июль куни НКМК ДК Жанубий кон бошқармасига қарашли “Суғдиёна” болалар соғломлаштириш оромгоҳида  ёнғинлар профилактикаси кунига бағишлаб, Жанубий кон бошқармаси масъул ходимлари билан биргаликда оромгоҳ  дам олувчи болаларига “Ёнғинлар профилактикаси кунига” бағишлаб викторина ташкил этилди. Викторина уч босқичда ташкил этилиб, болалар 2 гуруҳга бўлинишиб беллашишди. Биринчи босқичда болалар ёнғин хавфсизлиги қоидалари бўйича савол-жавоблар, иккинчи босқичда шартли равишда содир бўлган ёнғиннни ўчиришдаги харакатлари баҳоланди ва учинчи босқичда ёнғин ўчириш автомобилидаги асосий ёнғин ўчириш асбоб-анжомларининг мақсади ва вазифалари тўғрисида тушунтириб беришди. Викторина якунида ғолиб жамоа аъзоларига ва фаол иштирок этган болаларга эсдалик совғалари тақдим этилди.
Оромгоҳда ташкил этилган кўнгилли ёнғин ўчириш дружиначилари билан ёнғин содир бўлганда харакатланишларини ўрганиш мақсадида амалий машғулот ўтказилди.
НКМК ДК ЁНваПТЭБ бош мутаҳассиси
подполковник Н.Х.Кенжаева
сержант У.Э. Уроқов
Тарғибот маркази ходими Ф.Х.Саидов

Телеграмда "Навоий Ҳаёти" гуруҳига қўшилинг ва Навоий шаҳридаги сўнгги янгиликлар ва воқеалардан хабардор бўлинг!




Понравилась статья? Жми лайк или расскажи своим друзьям!

Комментарии