"Келажак"да Ёнғин хавфсизлиги тадбири

Самарқанд вилояти Ургут туманидаги “Чорчинор” зиёратгоҳи қадимий ва муқаддас қадамжолари асрларни қаритган чинорлари билан машҳурдир.
Ушбу ҳудуднинг тоғ ён бағридаги Навоий кон металлургия комбинати 5-кон бошқармасига қарашли “Келажак” болалар соғломлаштириш оромгоҳи мана икки йилдирки фаолият кўрсатиб келмоқда. Айни дамда 300 дан ортиқ ўғил қизларимиз мириқиб дам олишмоқда.
Жорий йилги мавсумда, Келажак болалар соғломлаштириш оромгоҳида ёнғин хавфсизлигини таъминлаш дам олаётган болажонлар ва ишчи-хизматчиларни огоҳликка ва хушёрликка даъват этиш ёнғин хавфсизлиги қоидаларига амал қилиш, ёнинлар ва фавқулодда ҳолатларнинг олдини олишга қаратилган тадбир бўлиб ўтди.
Навоий кон-металлургия комбинати Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси ва 5-Кон бошқармаси Ёнғин хавфсизлиги бўлими ходимлари томонидан оромгоҳда ёнғинни олдини олишга йўналтирилган мавзуларда қизиқарли учрашув, викторина ва сахна кўринишлари уюштирилди. Ушбу кўринишдаги ёнғинни олдини олишга қаратилган чиқишларни болажонлар томонидан мохирона бажарилди. Унда ёнғин вақтида ҳаракатланиш, жарохатланганларга ёрдам кўрсатиш ва фавқулодда вазиятлар юзага келганда махсус хизматларга хабар бериш каби бир қатор амалий машғулотлар кўрсатиб ўтилди.
Шундан сўнг ёнғин хавфсизлиги ходимлари томонидан бир қанча саволлар берилиб зукко болажонларимиз томонидан жавоблар қайтарилди.
Оромгоҳда бўлиб ўтган тадбирда ёнғин ўчириш техникаларининг кўргазмали намойишлари болажонларни янада қизиқтириб жавол-жавобларга бой бўлди. Уларни қизиқтирган саволларга ёнғин хавфсизлиги ходимлари томонидан жавоблар қайтарилди.
Бўлиб ўтган тадбир якунида болажонларга ёнғинни олдини олишни тарғиб қилувчи тарғибот материаллари тарқатилди.

Навоий кон-металлургия комбинати Давлат корхонаси
Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси муҳандиси,
сержант Маъруфжон Хайитов

Телеграмда "Навоий Ҳаёти" гуруҳига қўшилинг ва Навоий шаҳридаги сўнгги янгиликлар ва воқеалардан хабардор бўлинг!

Понравилась статья? Жми лайк или расскажи своим друзьям!

Комментарии