Ёнғин ўчириш амалий спорти бўйича мусобақа бўлиб ўтди

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг амалдаги буйруғи талаблари асосида бошқармага бевосита бўйсинувчи Зарафшон, Учқудуқ ва Навоий шаҳридаги ёнғин хавфсизлиги бўлимларининг терма жамоалари ўртасида ёнғин ўчириш амалий спорти бўйича бошқарма биринчилиги ўтказилди. Унда 30 нафарга яқин спортчи-ходимлар иштирок этди. Мазкур мусобақа Навоий шаҳридаги “Суғдиёна” ўйингохи ва бошқарманинг Навоий шаҳридаги Ёнғин хавфсизлиги бўлими тасарруфидаги 1-ҲЁХҚнинг спорт майдончасида бўлиб ўтди. Спортчилар мусобақа шартларига кўра ёнғин ўчирувчилар эстафетаси, ишғол қилиш нарвонидан 4-қаватга кўтарилиш, 100 метрга тўсиқлар оша югуриш ва жанговар ёйилиш турларида беллашдилар.
Бўлиб ўтган икки кунлик мусобақанинг биринчи куни Навоий шаҳридаги “Суғдиёна” ўйингоҳида 100 метрга тўсиқлар оша югуриш тури билан бошланди. Ушбу мусобақанинг 100 метрга тўсиқлар оша югуришда 1-ўринни Зарафшон ёнғин хавфсизлиги бўлими терма жамоасига насиб этган бўлса, 2-ўринни Навоий шаҳар ёнғин хавфсизлиги бўлими жамоасига, 3-ўрин Учқудуқ ёнғин хавфсизлиги бўлими терма жамоаси вакиллари қўлга киритди.
Ёнғин ўчириш эстафетасида эпчил ҳаракатлари билан белгиланган маррага биринчи бўлиб Зарафшон Ёнғин хавфсизлиги бўлими терма жамоаси етиб келиб, ушбу беллашувда ғолибликни қўлга киритган бўлса, 2-ўрин Навоий шаҳри Ёнғин хавфсизлиги бўлими мезбонлар жамоаси фойдасига ҳал бўлди. Учунчи ўринни Учқудуқ ЁХБ терма жамоаси эгаллади.

Ишғол қилиш нарвонида ўқув минорасига кўтарилиш турида 1-ўринни Зарафшон ЁХБ терма жамоаси вакиллари ғолиб деб топилган бўлса, 2-ўринни Навоий шаҳар ЁХБ терма жамоаси эгаллади. 3-ўринни эса Учқудуқ ёнғин хавфсизлиги бўлими вакиллари қўлга киритди.
Бўлиб ўтган қизиқарли ва муросасиз кечган баҳсларда Ёнғин ўчириш автомобилидан гуруҳ бўлиб белгиланган маррага ёнғин ўчириш енгликларидан сув бериш яъни жанговар ёйилиш тури билан якун топди. Унда спортчилар ўзларини жасур ва қўрқмас эканликларини ҳар қандай вазиятларда тўғри ҳаракатларнишларини яна бир бор намойиш этишди. Унга кўра 1-ўнинни Учқудуқ ёнғин хавфсизлиги бўлими терма жамоаси вакиллари банд этишди. 2-ўринни Навоий шаҳри ЁХБ мезбон жамоасига насиб этди. 3-ўринни Зарафшон ЁХБ терма жамоаси вакиллари қўлга киритди.
Мусобақа якунига кўра ушбу спорт мусобақасининг барча турлари бўйича эгаллаган ўринлари ва натижаларига кўра умумжамоа ҳисобида 1-ўринни Зарафшон ЁХБ терма жамоаси, 2-ўринни Навоий шаҳар ЁХБ терма жамоаси ва 3-ўринни Учқудуқ ЁХБ терма жамоалари эгаллади.
Мусобақанинг энг қизиқ бўлган ишғол қилиш нарвонида ўқув миноранинг 4 қаватига кўтарилиш турида шахсий натижага кўра 14,80 вақт кўрсатгичи билан Зарафшон Ёнғин хавфсизлиги бўлими терма жамоаси вакили сафдор Мухаммад Пармоновга тенг келадиган спортчи топилмади.
Мусобақа сўнгида юқори натижаларга эришган жамоалар Навойи кон-металлургия комбинати Давлат корхонаси Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси раҳбарияти томонидан фахрий ёрлиқлар ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланишди. Тадбирда бошқарма бошлиғининг ўринбосари подполковник Алижон Наврўзов спортчиларимизнинг келгусида республика миқёсидаги мусобақаларда совринли ўринларни эгаллашларида муваффақият тилади.
НКМК Давлат корхонаси
Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси муҳандиси,
сержант М.Ҳайитов

Телеграмда "Навоий Ҳаёти" гуруҳига қўшилинг ва Навоий шаҳридаги сўнгги янгиликлар ва воқеалардан хабардор бўлинг!

Понравилась статья? Жми лайк или расскажи своим друзьям!

Комментарии