Чоршанба ёнғинлар профилактикаси куни

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЁХББ Навоий кон-металлургия комбинати Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси ходимлари ҳамда вилоятдаги “Кафолат суғурта компания”сининг филиали ходимларини жалб қилган ҳолда, амалдаги қонун ҳужжатларда белгиланган ҳукумат қарорлари талаблари асосида жойларда ёнғинларни олдини олиш борасида кўплаб тарғибот тадбирлар ўтказилиб келинмоқда. Ана шундай тадбирлардан яна бири Навоий кон-металлургия комбинатига қарашли Навоий шаҳрида жойлашган Тиббий санитария бўлимининг мажлислар залида тадбирга бағишланган учрашув, давра суҳбати ва йиғилиш бўлиб, унда республикамизда содир бўлаётган ёнғинлар ва уларнинг оқибатлари тўғрисида тушунтиришлар олиб борилди ва шу билан бирга видео-ролик намойиши ҳам йиғилганлар эътиборига ҳавола этилди.


Тиббий санитария бўлимининг ҳовлисида ёнғин ўчириш техникаларининг кўргазмали намойиши ташкил этилиб, унда янги замонавий ёнғин ўчириш техникаларининг имкониятлари ва бирламчи ёнғин ўчириш воситаларидан қай тартибда фойдаланишлари амалий тарзда намойиш этилди. Тиббиёт ходимлари билан ўтказилган учрашув ва давра суҳбатлари савол жавобларга бой бўлиб, унда тиббиёт ходимлари томонидан қизиқтирган барча саволларга соҳа ходимлари томонидан жавоблар берилди.

Ўтказилаётган ҳар бир ёнғинни олдини олишга қаратилган тарғибот-ташвиқот тадбирларида ўзида ёнғин хавфсизлиги қоидаларини акс эттирувчи тарғибот материаллари тарқатилмоқда. Ҳар бир ўтказилаётган тадбирлар давомида, Ўзбекистон Республикаси ИИВ Ёнғин хавфсизлиги бош бошқармаси ва “Кафолат суғурта компанияси” акциядорлик жамияти ўртасида ўзаро ҳамкорлик тўғрисидаги бош келишув асосида жойларда “Чоршанба Ёнғинлар профилактикаси кунлари”да олиб борилаётган ёнғинни олдини олишга қаратилган тарғибот тушунтириш ишлари чоғида, Навоий вилоятдаги “Кафолат суғурта компанияси” билан ҳамкорлик ўрнатилиб, ушбу жамият ходимлари ҳам мазкур тадбирларга жалб этилиб, жамият ходимлари томонидан суғуртанинг афзаллик жихатлари корхона ва ташкилот ишчи-ходимларига тушунтирилиб тарғибот материаллари тарқатилмоқда.
НКМК Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси муҳандиси,
сержант Маъруфжон Хайитов
Тел: 97-377-01-82
         93-433-61-32

Телеграмда "Навоий Ҳаёти" гуруҳига қўшилинг ва Навоий шаҳридаги сўнгги янгиликлар ва воқеалардан хабардор бўлинг!

Понравилась статья? Жми лайк или расскажи своим друзьям!

Комментарии