Бульдозер ёниб кетди

Жорий йилнинг 14 августи. Тонги соат 06:01 ларда НКМК ДК ЁХБ Учқудуқ туманидаги Шимолий кон бошқармаси объектларини ёнғиндан муҳофаза қилувчи Ёнғин хавфсизлиги бўлими 9-ҳарбийлаштирилган ёнғин хавфсизлиги қисми диспетчери ШКБ Шарқий каръерига бориш йўлида Автотранспорт бошқармасининг гараж рақами 131 бўлган “Касемсот Булдозер” русумли тоғ техникасида ёнғин содир бўлгани ҳақида ташвиш хабарини олди. Ёнғин ўчириш гуруҳи тезда воқеа жойига отланди.
Улар ёнғин содир бўлган жойга етиб борганларида “Касемсот Булдозер” русумли тоғ техникаси олов исканжасида қолган эди. Ёнғин содир бўлган жойга 9-ҳарбийлаштирилган ёнғин хавфсизлиги қисм бошлиғи майор Аваз Ортиқов бошчилигидаги ёнғин ўчириш бўлинмаси фалокатни тезда бартараф этди. Ёнғин натижасида булдозернинг кабина қисми, юқори босимли гидравлик тизими резина шланглари зарарланган. Мазкур ёнғинда ушбу булдозернинг 4 дона шиналари сақлаб қолинган. Булдозер 2018 йилнинг 17 июнь кунидан ҳозирги кунга қадар экспулатация синов муддатида бўлган.
Булдозер ишлаб чиқарган завод вакиллари ҳамда Шимолий кон бошқармаси Автотранспорт бошқармаси мутахассислари билан ҳамкорликда ўрганилиб чиқилганда, хулоса шуни кўрсатганки, ёнғиннинг тахминий келиб чиқиш сабаби (“НШ-63”) мой насосидан мойни гидравлика тизимига тарқатиш аппаратига уланган юқори босимли шланги ёрилиб, қизиб турган коллекторга мойни ҳаво билан аралаш ҳолда юқори босимда пуркалиши натижасида содир бўлган.
Жорий йилнинг 29 март кунидан 10 апрель кунига қадар ШКБга қарашли  объектларнинг тоғ техникларининг ёнғин хавфсизлиги холати текширилиб, 148–сонли далолатнома расмийлаштирилган. Шу билан бирга гредар ва бульдозер тоғ-кон техникаларининг ёнғин хавфсизлиги ҳолати объект масъул ходимлари билан текширилиб далолатномалар расмийлаштирилган. Бундан ташқари мавжуд тоғ-кон техникаларининг ёнғин хавфсизлиги ҳолати батафсил текшируви ўтказилган. Текширув натижаси буйича корхона раҳбарига 31 банддан иборат 469-сонли ДЁН ёзма кўрсатмаси тақдим этилган. Ҳозирги кунгача 11 та банди бажарилишига эришилган, қолган бандларни белгиланган муддатларда бажарилиши назоратга олинган.
Ёнғин хавфсизлиги талабларига риоя этиш бу нафақат моддий бойликларни, балки яшаб турган хонодонимиз ва иш жойимизда ёнғинларни олдини олишдан иборат эканлигини унутмаслигимиз даркор.

НКМК ДК ШКБ Ёнғин хавфсизлиги бўлими бошлиғи ўринбосари,
катта лейтинант Бекзод Ғофуров,
НКМК ДК Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси муҳандиси,
сержант Маъруфжон Хайитов


Понравилась статья? Жми лайк или расскажи своим друзьям!

Комментарии