Янги ёнғин ўчириш автомоби­ллари

Навоий кон-металлургия комбинати Давлат корхонаси объектларини ёнгиндан мухофаза қилувчи Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси тасарруфидаги ёнғин хавфсизлиги қисмларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, шахсий таркибнинг хизмат шароитини яхшилаш, лозим бўлган ёнғин ўчириш техникалари, воситалари, газ ва тутундан химоя қилиш аппаратларини ҳарид қилиш, хизмат муддатини ўтаб бўлган ёнғин ўчириш техникаларини янгилаш, носозларини таъмирлаш чораларини кўриш мақсадида Навоий НКМК раҳбарияти билан ҳамкорликда НКМКнинг 2018 йил 22 февралдаги хизмат хати ва 2018-2021 йиллар учун мўлжалланган истиқболли режасига асосан Навоий кон-металлургия комбинати Ёнғин хавфсизлиги бонқармаси ва унинг қуйи тизимларига 6 дона "ISUZU" русумли ёнғин ўчириш авто­мобили, ёнғин ўириш штаби гурухи ходимлари учун 2 дона "Дамас" русумли автомобил, 3 дона АП-98-7К газ ва тутундан ҳимоя қилиш аппаратлари, 32 дона Гидроэлеватор-660, бир дона АП-98-7К аппаратларининг композит баллонлари ва ниқобларини белгиланган тартибда синовдан ўтказиш учун мўлжалланган амалий ўқув стенди, 8 дона алоқа пултларини, уч хил турдаги 40 дона радиостанциялар  ва кесими 51 мм ва 80 дона 66 мм ёнғин ўчириш енгларини харид қилиш белгиланган.
Бугунги кунда Навоий кон-металлургия комбинати ва Навоий шахридаги "ООО Asia Auto Trak Bus Service" "Комиссионер" МЧЖ ўртасида тузилган шартномага асосан жорий йилнинг ўтган даври мобайнида 2 дона "ISUZU" NOR 71PL ёнғин ўчириш автомоби­ли ҳарид қилиниб, НКМК ДК ЁХБ тасарруфидаги Навоий шаҳрида жойлашган 1-Ҳарбийлаштирилган ёнғин хавфсизлиги қисмига фойдаланиш учун топширилди ва жанговар ҳисобга қўйилди. Ушбу замонавий ёнғин ўчириш автомобиллари Навоий шаҳар майдонидаги ўта муҳим тоифаланган ва бошқа халқ хўжалиги корхоналарида ва ахоли турар жойларида ёнғин ва фавкулодда ҳолатларни тезкор бартараф этиш учун қулайлиги билан бирга ўзида 1 тонна 800 литр сув сиғимига эга бўлган ҳамда 200 литр кўпик ҳосил қилувчи суюқлик билан тўлдирилган сиғим мавжуд бўлиб, автомобилдаги узоқ масофага махсус сув сепиш учун мўлжалланган ёнғин ўчириш дастаги 60-70 метр масофагача сув сепиш қобилиятига эга. Ушбу ёнғин ўчириш техникаси асосий ёнғин ўчириш автомобили ҳисобланиб, у ўзи билан ёнғин ва фавкулодда ҳолатлар содир бўлган манзилга шахсий таркиб билан бирга ёнғин ўчириш воситаларини ҳам олиб юришга мўлжалланган.
Халкимизда "Иш қуролинг соз бўлса, машаққатинг оз булур"- деган нақл бор. Албатта, бу каби замонавий техникалар жамиятимизнинг янада равнақ топишига ва гуллаб яшнашига хизмат қилади.
НКМК Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси катта муҳандиси,
подполковник Мардон Базаров

Понравилась статья? Жми лайк или расскажи своим друзьям!

Комментарии