Судлар томонидан жиноят учун жазонинг тўғри тайинланиши одил судловни амалга оширишнинг муҳим кафолатидир

Суд органларининг шаффофлигини таъминлаш, аҳоли билан очиқ мулоқотни кенгайтириш ва одил судловни амалга оширишда жамоатчиликни ролини кучайтириш мақсадида, жиноят ишлари бўйича Навоий шаҳар суди судьяси С.Болтаев раислигида 2018 йил 6 сентябрь куни Навоий шаҳар Кимёгар маҳалла фуқаролар йиғинида сайёр очиқ суд мажлиси ўтказилди. Ҳуқуқ-тарғибот идоралари хамда маҳалла фуқаролари иштирокида ўтказилган мазкур сайёр судда, фирибгарлик йўли билан мансабдор шахсга пора беришга далолат қилган "Кимёгар" маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи икки нафар фуқароларнинг жиноий иши кўриб чиқилди.
Навоий шаҳрининг "Кимёгар" маҳалла фуқарлар йиғинида яшовчи А.Б. ва В.Г.лар жиноий йўллар билан мулкий наф кўришни олдиндан мақсад қилиб, ғаразгўйлик ва паст ниятларда, фирибгарлик йўли билан фуқаро Б.Н.ни ўзи алоҳида яшаши учун Навоий шаҳридаги ётоқхоналарнинг биридан хона ажратилишига муҳтожлигидан фойдаланиб, уни алдаб, ишончига кириб, Навоий шаҳар ҳокимлиги уй-жой ва ётоқхоналардан фойдаланиш бошқармасига қарашли ётоқхоналардан хона ажратиб бериш ваколатига эга бўлмасада фуқаро В.Г.нинг куёви А.Б. билан жиноий тил бириктириб, Навоий шаҳар ҳокимлиги уй-жой ва ётоқхоналар бошқармаси бошлиғи К.О. орқали Навоий шаҳридаги ётоқхоналарнинг биридан хона ажратиб беришини ваъда қилиб, фуқаро Б.Н.ни мансабдор шахсга пора тариқасида пул бермаса ётоқхонадан алоҳида хона ололмаслигига ишонтириб Б.Н.ни Навоий шаҳар уй-жой ва ётоқхоналардан фойдаланиш бошқармаси бошлиғига пора беришга қизиктириб, бунинг эвазига Б.Н.дан 6 мил. сўм миқдордаги пул талаб қилган. Аммо жорий йилнинг июнь ойида Навоий вилоят ҳуқуқни мухофаза қилувчи органлари ходимлари томонидан амалга оширилган тезкор тадбир натижасида фуқаролар А.Б. ва В.Г.лар ашъёвий далиллар билан жиноят устида қўлга олинган.
Жиноят ишлари бўйича Навоий шаҳар судининг судьяси С.Болтаев раислигида ўтказилган сайёр суд жараёнида судланувчилар А.Б. ва В.Г.ларнинг жиноятга қўл уришлари оиласи ва маҳалла жамоатчилигининг бепарволиги ва лоқайдлиги сабаб бўлганлиги таъкидланди. Унда сўз олган маҳалла фаоллари келгусида судланувчиларни тарбиялашга ва маҳаллада шу каби жиноятларни содир этмаслик борасида бор куч ва имкониятлари даражасида биргаликда шуғилланишга қарор қилишганини билдиришди.
Суд судланувчиларнинг қилган қилмишларига чин кўнгилдан пушаймон эканликларини, уларнинг муқаддам судланмаганликларини, оилада ягона боқувчи эканликларини иноабтга олиб, ўз ҳукмини ўқиб эшиттирди.
Суд ҳукмига кўра судланувчилар А.Б. ва В.Г.лар Ўзбекистан Респудликаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-кисмининг “б” банди, 28, 211-моддасиниг 1-қисми билан айбдор деб топилиб, Жиноят кодексининг 57-моддасини қўллаб, иш ҳақининг ўн беш фоизини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган холда 3 йил ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланди ҳамда раислик қилувчи томонидан сайёр суд иштирокчиларига суд ҳукмининг мазмун-моҳияти тушунтирилди.
Болтаев С.,
Жиноят ишлари буйича
Навоий шахар судининг судьяси.

Понравилась статья? Жми лайк или расскажи своим друзьям!

Комментарии