Давлат хизматлари агентлиги Навоий вилояти бошқармасида вакансиялар

Давлат хизматлари агентлиги Навоий вилояти бошқармаси
қуйидаги бўш иш ўринларига танлов ўтказилиши ҳақида
ЭЪЛОН қилади

Давлат хизматлари марказлари бўйича:
1. Навбаҳор тумани Давлат хизматлари маркази Телефон хизмати кўрсатиш шўъбаси алоқа оператори
2. Конимех туман давлат хизматлари маркази Давлат рўйхатидан ўтказиш ва рухсат берувчи ҳужжатларни расмийлаштириш хизматларини кўрсатиш бўлими бош мутахассиси
3. Томди туман давлат хизматлари маркази Ҳужжатларни қабул қилиш ва тақдим этиш бўлими бош мутахассиси
4. Учқудуқ туман давлат хизматлари маркази Давлат рўйхатидан ўтказиш ва рухсат берувчи ҳужжатларни расмийлаштириш хизматларини кўрсатиш бўлими бўлим бошлиғи
5. Нурота туман давлат хизматлари маркази Давлат рўйхатидан ўтказиш ва рухсат берувчи ҳужжатларни расмийлаштириш хизматларини кўрсатиш бўлими бўлим бошлиғи
6. Давлат хизматлари агентлиги Хўжалик мудири-кассир.

Талаблар: туман (шаҳар) давлат хизматлари маркази:

Телефон хизмати кўрсатиш шўъбаси алоқа оператори лавозимларига олий ёки ўрта махсус юридик, иқтисодий, молиявий, солиқ, банк иши ёхуд ахборот технологиялар маълумоти.

Бўлим бошлиғи ва бош мутахассис, Давлат хизматлари агентлиги Хўжалик мудири-кассир лавозимларига олий юридик иқтисодий, молиявий, солиқ, банк иши ёхуд ахборот технологиялар маълумотига эга бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари тайинланади.

Танловда иштирок этиш истагини билдирган номзодлар
қўйидаги ҳужжатларни топширади.
  • танловда иштирок этиш тўғрисидаги ариза;
  • номзоднинг паспорт нусхаси;
  • иш берувчи томонидан тасдиқланган меҳнат дафтарчаси нусхаси ёки иш стажини тасдиқловчи бошқа ҳужжат, биринчи марта ишга қабул қилинаётган шахслар бундан мустасно;
  • ҳарбий хизматга мажбурлар учун ҳарбий гувоҳнома, чақирилувчилар учун ҳарбий ҳисобда турганлик ҳақидаги гувоҳнома нусҳаси;
  • диплом (дипломдан кўчирма)нинг нусҳаси, чет элда ўқиган бўлса, дипломи нострификациядан ўтганлигини тасдиқловчи гувоҳнома, олий ёки ўрта махсус, касб-ҳунар таълим муассасаларининг битирувчи курсларида таълим олаётганлар бундан мустасно;
  • сўровнома;
  • таржимаи ҳол;
  • тиббий маълумотнома;
  • 3х4 см ўлчамдаги 6 дона фотосурат;
  • шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақлари тўғрисида маълумот
  • (агар мавжуд бўлса);
  • солиқ тўловчининг идентификация рақами (ИНН) ҳақида гувоҳнома нусхаси (агар мавжуд бўлса);
  • фаолият кўрсатаётган (охирги) иш жойидан (ўқиш жойидан) маълумотнома (агар эгаллаб турган лавозимидан озод қилинган бўлса тегишли буйруқ нусхаси) ва тавсифнома;
  • яшаш жойидан маълумотнома.
Танловда иштирок этиш истагини билдирган номзодлар тегишли ҳужжатларни 2018 йил 25 сентябргача Давлат хизматлари агентлиги Навоий вилоят бошқармаси (Навоий шаҳар Навоий кўчаси 41а-уй) Кадрлар бўлимига топширишлари керак.
Маълумот учун телефон: (0-436) 224-81-85

Эслатма:
Қуйидаги шахслар адлия органлари ва муассасаларига ишга қабул қилиниши мумкин эмас:
  • Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлмаган шахслар;
  • ўн олти ёшга тўлмаган шахслар;
  • белгиланган тартибда муомалага лаёқатсиз ёки муомала лаёқати чекланган деб топилган шахслар;
  • қасддан содир этган жинояти учун судланганлик ҳолати тугалланмаган
  • ёки судланганлиги олиб ташланмаган шахслар;
  • илгари ўз касбий фаолиятига мос келмайдиган қилмишлар содир этганлиги учун олдинги иш жойидан белгиланган тартибда бўшатилган шахслар;
  • адлия органи ёки муассасасининг ишлаб турган ходими билан яқин қариндош ёки қуда-анда бўлса (ота-оналар, ака-укалар, опа-сингиллар, фарзандлар, эр-хотинлар, шунингдек эр-хотинларнинг ота-оналари, ака-укалари, опа-сингиллари ва фарзандлари), агар ишга қабул қилинаётган ёки тайинланаётган лавозим улардан бири иккинчисига бевосита бўйсуниб ёки унинг назорати остида хизмат қилишни тақозо қилса;
  • ишга кириш учун сохта ҳужжатлар ёки била туриб ёлғон маълумотлар тақдим этган бўлса.
Қонун ҳужжатларида ёки Ўзбекистон Республикаси адлия вазири томонидан тегишли лавозим ёки адлия органлари ва муассасаларининг таркибий бўлинмаси тоифаси ва ўзига хос хусусиятидан келиб чиқиб, лавозимларнинг айрим тоифаларига тайинлаш учун қўшимча талаблар (касбий тайёргарлик даражасига кўра, иш стажи ва ҳоказо) белгиланиши мумкин.
Адлия органлари ва муассасаларига паспортсиз ёки ҳақиқий бўлмаган паспорт билан, худди шунингдек вақтинча ёки доимий пропискасиз ёхуд турган жойи бўйича ҳисобда турмасдан яшаб турган фуқаролар ишга қабул қилинмайди.


Понравилась статья? Жми лайк или расскажи своим друзьям!

Комментарии