Давлат хизматлари агентлигида ярятилаётган имкониятлар

Мамлакатимизда давлат хизматлари кўрсатиш тизими изчиллик билан такомиллаштирилиб, модернизация қилинмоқда. Бу эса, аҳолининг ҳаёт сифати, ишчанлик муҳитини яхшилаш ва бизнесни ривожлантириш имконини бермоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 12 декабрдаги “Аҳолига давлат хизматлари кўрсатишнинг миллий тизимини тубдан ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонига мувофиқ Давлат хизматлари марказлари орқали аҳолига юқори сифатда, тезкор, қулай имкониятда хизмат кўрсатилиши белгиланди.
Мазкур фармон билан соҳада бюрократия, сансоларлик ва бошқа маъмурий тўсиқларга йўл қўймаслик, идоралараро ҳамкорликни, энг аввало, давлат хизматлари кўрсатиш учун зарур ҳужжат ва ахборотларни тезкорлик билан олишни таъминловчи электрон ҳамкорликни амалга ошириш белгилаб берилди.
Шуни эътироф этиш лозимки, 2017 йил 1 апрель кунидан бошлаб тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказишнинг автоматлаштирилган тизими орқали рўйхатга олиш 30 дақиқагача қисқартириши натижасида, “Doing Business 2018” глобал рейтингидаги “Бизнесни рўйхатдан ўтказиш” кўрсаткичи бўйича Ўзбекистоннинг мавқеини 24-ўриндан 11-ўринга олиб чиқди.
Давлат хизматлари кўрсатиш миллий тизимининг аҳоли ва тадбиркорлик субъектлари эҳтиёжларини тўлиқ қаноатлантирадиган сифат жиҳатидан янги даражага ўтишига айрим тизимли муаммолар тўсқинлик қилиб келар эди. Жумладан, “ягона дарча” тамойили бўйича давлат хизматлари кўрсатиш имкониятидан фақат тадбиркорлик субъектлари фойдаланиши мумкин эди. Фуқаролар эса, турли давлат органларида ҳужжатларни расмийлаштириш бўйича мураккаб тартиб-таомиллардан ўзлари ўтишлари зарур эди. Шунингдек, бир қатор давлат органларида ахборот тизимлари, ресурслари ва маълумотлар базалари мавжуд эмаслиги, улар идоралараро интеграция қилинишининг паст даражада эканлиги жисмоний ва юридик шахслар томонидан барча давлат хизматлари мажмуасидан қулай ва ўз вақтида фойдаланишни таъминламаётганди.
Бундан ташқари, соҳадаги ислоҳотлар бир қатор идораларда яъни ахборот-коммуникация технологиялари жорий этилишининг паст даражада эканлиги, қоғоз ҳужжатлар айланмасининг асоссиз молиявий харажатларга, фуқароларнинг идораларда кўп вақт кутиб қолиши, навбатлари юзага келишига сабаб бўлаётган, бундай ҳолатлар коррупция ва бюрократияни келтириб чиқараётганди.
Жойлардаги Давлат хизматлари марказларининг ташкил этилиши фуқароларнинг навбатда туришларни кескин камайтириш, сансалорликнинг олдини олиш, халқни давлат идораларидан рози бўлишига қаратилди. Кундалик ҳаётда ҳар биримиз рўпара келадиган никоҳни қайд этиш, фарзанднинг дунёга келиши, болаларни мактабгача таълим муассасаларига жойлаштириш ташвиши, улар билан боғлиқ ҳужжатларни расмийлаштириш ҳамда тегишли тўловларни амалга ошириш мумкин. Мутахассисларнинг аҳоли ўртасидаги ўтказган ижтимоий сўров натижаларига кўра, айни кунда халқимизга турли давлат хизматларини кўрсатаётган тизимнинг адолат ва қонун устуворлигини таъминлашдаги фаолияти эътирофга сазовор.
Масалан, вилоятимизда Давлат хизматлари марказлари ҳам ўз ўрнида бугун аҳолига 70 дан ортиқ турдаги давлат хизматларини кўрсатмоқда. Шу кунгача аҳолидан 52 932 та мурожаат келиб тушган. Бундан ташқари, хизмат турларини кенгайтириш мақсадида тажриба тариқасида олинган Зарафшон шаҳрида ҳам 100 га яқин турдаги давлат хизмати амалга оширилди.
Туман, шаҳар давлат хизматлари марказлари томонидан жорий йилнинг 30 август кунига қадар жами 6843 та тадбиркорлик субъектлари давлат рўйхатидан ўтказилган.
-давлат рўйхатидан ўтказилган юридик шахслар 1711 та, шундан, деҳқон ва фермер хўжаликлари 282 та;
-давлат рўйхатидан ўтказилган якка тартибдаги тадбиркорлар 6801 та, шундан янгидан рўйхатдан ўтганлари 2497 та;
Шу билан бирга, жорий йилнинг саккиз ойи мобайнида 65322 та тадбиркорлик субъектларига давлат хизматлари кўрсатилиб, улардан 64837 таси ҳал этилган.
Бундан ташқари, вилоят аҳолиси томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг виртуал қабулхонасига йўллаётган мурожаатлари юзасидан шикоятлари ўрганилиб, тегишлилиги жиҳатдан марказ ходимлари жойларга бориб, фуқароларнинг у ёки бу масаладаги муаммоларига ечим топмоқдалар.
Эндиликда, Давлат хизматларининг ҳар бир тури бўйича “Фуқаролар эмас, ҳужжатлар ҳаракатланади” тамойилига кўра давлат хизматлари кўрсатиш механизмини, энг аввало, ортиқча тартиб-таомилларни бартараф этиш, ваколатли давлат органлари ва бошқа ташкилотлар зарур ҳужжатлар ва ахборотларни бошқа тузилмалардан мустақил равишда олиши ҳисобига соддалаштиришни назарда тутувчи маъмурий регламентлар тасдиқланиб, такомиллашиб боради.
Хулоса ўринида шуни такидлаш жоизки, бу каби ислоҳатларнинг туб замирида аҳоли фаравонлиги, уларнинг оғирини енгил қилиш ҳамда ҳеч шубҳасиз тадбиркорлик ва бизнесни муҳитини яратади.

Давлат хизматлари агентлиги
Навоий вилоят бошқармаси ходими
А.Ярқулов

Понравилась статья? Жми лайк или расскажи своим друзьям!

Другие материалы про Навои

  • Комментарии