Туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома давлат хизматлари марказларида берилади

Бугунги кунга қадар болани туғилганлигини қонуний қайд қилиш фақатгина фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органлари томонидан амалга оширилаётган эди.
Эндиликда, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 12 декабрдаги “Аҳолига давлат хизматлари кўрсатишнинг миллий тизимини тубдан ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5278-сон Фармони талаблари асосида 2018 йилнинг 1 сентябрь кунидан бошлаб жойлардаги барча давлат хизматлари марказлари орқали туғилганлик ҳақидаги гувоҳномасини олиш белгиланди.
Мазкур фармон асосида “Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш ва у билан боғлиқ бўлган ҳужжатларни бериш тартиби бўйича давлат хизматларини кўрсатиш”нинг вақтинчалик маъмурий Регламенти тасдиқланди.
Регламент фақат жисмоний шахсларга нисбатан тадбиқ этилиб, Давлат хизматлари марказлари орқали фуқаролик ҳолати далолатнома ёзувларини қайд этиш ва у билан боғлиқ бўлган ҳужжатларни бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатиш тартибини белгилайди.
Мурожаатчига Давлат хизматлари марказлари томонидан ушбу давлат хизматларини кўрсатиш қоидаларини инобатга олган ҳолда белгиланган тартибда амалга оширилади. Туғриқхонада туғилган боланинг туғилишини қайд этишда – туғилганлик ҳақидаги тиббий маълумотнома, ота-оналарининг шахсини тасдиқловчи ҳужжатлари, никоҳ тузилганлиги ҳақидаги гувоҳномаси ёки оталик белгилаш ҳақидаги ариза ёхуд никоҳда бўлмаган онанинг аризаси тақдим этилгандан сўнг Давлат хизматлари маркази сўровномани расмийлаштирган заҳоти уни ФҲДЁ органига юборади.
Мурожаат этувчи томонидан юқорида кўрсатилган ҳужжатлар тақдим этилмаган ҳолларда ФҲДЁ органи томонидан далолатнома ёзувини қайд этиш юзасидан рад қилинганлиги ҳақида маълумотнома берилади.
Алоҳида ҳолларда, ўн олти ёшгача бўлган боланинг туғилишини қайд этишда эса боланинг туғилганлиги ҳақидаги тиббий маълумотнома (туғруқхонадан ташқари жойларда ва тиббий ёрдамсиз туғилган боланинг туғилганлигини қайд этиш участка шифокори (фельдшер ёки аушер) томонидан берилган маълумотнома), боланинг соғлиғи туғрисидаги маълумотнома ҳамда тегишли ФҲДЁ архивининг мазкур болага нисбатан туғилганлик ҳақидаги далолатнома ёзуви қайд этилмаганлиги тўғрисида маълумотномалари тақдим этилади.
Туғилганлик ҳақидаги гувоҳномасини олишда энг кам иш ҳақининг 15 % миқдорида герб йиғими ундирилади.
ФҲДЁ органи анкетани қабул қилиб олганидан сўнг 1 соат ичида Давлат хизматлари марказига гувоҳномани бериши ёки гувоҳнома беришни рад этиш тўғрисидаги асослантирилган маълумотни юборади.
Тақдим этилган ҳужжатларда рад этишга асос бўлмаган тақдирда ФҲДЁ органи томонидан туғилганлик ҳақидаги далолатнома ёзуви қайд этилиб, туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимига топшириш учун туғилганлик ҳақидаги маълумотномани мурожаатчига етказиш учун давлат хизматлари марказига юборади.
Хулоса ўрнида шуни таъкидлаш жоизки, мазкур хизмат турини давлат хизматлари марказлари орқали кўрсатилишини жорий этилиши жисмоний шахсларнинг навбат кутиши, ортиқча вақт сарфлаши ва оворагарчиликларининг олди олинишида ҳамда ваколатли идора томонидан фуқаролардан бевосита аризалар қабул қилишни чеклаш орқали коррупция ва бошқа холатларга қарши курашишда мухим омил ҳисобланади.
Давлат хизматлари агентлиги
Навоий вилоят бошқармаси
масъул ходими Ж.Аннақулов

Понравилась статья? Жми лайк или расскажи своим друзьям!

Другие материалы про Навои

  • Комментарии