Уйларга мулк ҳуқуқи эътироф этилмоқда

Ҳаётда нималар бўлмайди дейсиз. Баъзида ота-бобонгиздан мерос бўлиб ўтган уйга мулкдор сифатида эга чиқолмайсиз. Чунки халқ таъбири билан айтганда, уйнинг “документи чатоқ”да.
Давлат хизматлари агентлигининг Навоий вилояти бошқармаси раҳбари Баҳодир Тошевнинг таъкидалишича, бугунги кунга қадар вилоятда 400 нафарга яқин фуқаро ўзбошимчалик билан қурилган турар жойларга нисбатан мулк ҳуқуқини тиклаш мақсадида ариза билан мурожаат қилган. Жойлардаги давлат хизматлари марказларининг аралашуви билан мурожаатчиларнинг 9 нафарига ўз мулкига эгадорлик хуқуқи тикланди.
Вилоятнинг Қизилтепа туманида Ҳасанов Нематжон ўз хонадонида оиласи билан 25 йил давомида яшаб келаётган эди. Бир неча йиллардан буён бир муаммо турар жой эгасига тинчлик бермай келарди. Халқ тилида айтадиган бўлсак, уй жойини қуришда у тегишли идоралардан рухсат олмаганини, турар жойининг ноқонуний қурилганлигини биларди. Ўз мулкига хуқуқий жиҳатидан эгалик қилиш учун бир неча бор туман хокимлигига ҳам қатнади. Аммо, бўлмади. Қўшнисининг тавсияси билан давлат хизматлари марказига мурожаат қилди. Марказ мутахассислари Президентимизнинг “Фуқароларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар ҳамда ўзбошимчалик билан қурилган турар жойларга нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф этиш бўйича бир марталик умумдавлат акциясини ўтказиш тўғрисида”ги Фармони ижросини таъминлаб, Ҳасанов Нематжонга турар жойига нисбатан эгалик қилиш ҳуқуқини тиклаб берди.

Понравилась статья? Жми лайк или расскажи своим друзьям!

Другие материалы про Навои

  • Комментарии