Кончилик коллежида ёнғин хавфсизлиги тадбири бўлиб ўтди

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЁХББ Навоий кон-металлургия комбинати Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси ходимлари томонидан ёнғинларни олдини олиш борасида кўплаб тарғибот тадбирлар ўтказилиб келинмоқда. Ана шундай тадбирлардан бири яқинда Навоий шаҳрида жойлашган Кончилик коллежининг ўқитувчи ва талабалари билан ўтказилди. Коллежнинг мажлислар залида тадбирга бағишланган учрашув, давра суҳбати ва йиғилиш бўлиб, унда республикамизда содир бўлаётган ёнғинлар ва уларнинг оқибатлари тўғрисида тушунтиришлар олиб борилди ва шу билан бирга жонли водео ролик намойиши ҳам йиғилганлар эътиборига ҳавола этилди.
Коллежнинг ҳовлисида ёнғин ўчириш техникаларининг кўргазмали намойиши ташкил этилиб, унда янги замонавий ёнғин ўчириш техникаларининг имкониятлари ва бирламчи ёнғин ўчириш воситаларидан қай тартибда фойдаланишлари амалий тарзда намойиш этилди. Талабалар билан ўтказилган учрашув ва давра суҳбатлари савол-жавобларга бой бўлиб, унда талабалар томонидан қизиқтирган барча саволларга соҳа ходимлари томонидан жавоблар берилди.
Шундан сўнг коллеж ҳовлисида ўтказилган тарғибот тадбирида ёнғин содир бўлганда нималарга эътибор бериш зарурлиги, уни олдини олиш чоралари ҳақида батафсил тушунтиришлар берилди.
НКМК Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси муҳандиси,
сержант Маъруфжон Хайитов

Телеграмда "Навоий Ҳаёти" гуруҳига қўшилинг ва Навоий шаҳридаги сўнгги янгиликлар ва воқеалардан хабардор бўлинг!

Понравилась статья? Жми лайк или расскажи своим друзьям!

Комментарии