Чоршанба ёнғинлар профилактикаси куни

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЁХББ Навоий кон-металлургия комбинати Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси ходимлари томонидан жойларда ёнғинларни олдини олиш борасида кўплаб тарғибот тадбирлар ўтказилиб келинмоқда. Ана шундай тадбирлардан яна бири Навоий кон-металлургия комбинатига қарашли Навоий шаҳрида жойлашган Тиббий санитария бўлимининг ишчи-хизматчилари билан учрашув ва давра суҳбати бўлиб, унда республикамизда содир бўлаётган ёнғинлар ва уларнинг оқибатлари тўғрисида тушунтиришлар олиб борилди ва шу билан бирга ўзида ёнғин хавфсизлиги қоидаларини акс эттирувчи эслатма ва буклетлар тарқатилди. Тиббиёт ходимлари билан ўтказилган учрашув ва давра суҳбатлари савол жавобларга бой бўлиб, унда тиббиёт ходимларини қизиқтирган барча саволларга соҳа ходимлари томонидан жавоблар берилди.
НКМК Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси муҳандиси,
сержант Маъруфжон Хайитов

Телеграмда "Навоий Ҳаёти" гуруҳига қўшилинг ва Навоий шаҳридаги сўнгги янгиликлар ва воқеалардан хабардор бўлинг!

Понравилась статья? Жми лайк или расскажи своим друзьям!

Комментарии